Садир Жапаров ва Абдулла Арипов икки томонлама ҳамкорликни муҳокама қилди

© Пресс-служба президента КыргызстанаСадыр Жапаров и Абдулла Арипов обсудили двустороннее сотрудничество
Садыр Жапаров и Абдулла Арипов обсудили двустороннее сотрудничество - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.06.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон бош вазири Қирғизистон президенти билан учрашди.
ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Қирғизистон президенти Садир Жапаров Чўлпонота шаҳрида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповни қабул қилди. Бу ҳақда Қирғизистон президенти матбуот хизмати хабар берди.
Садир Жапаров Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги стратегик шериклик изчил мустаҳкамланиб бораётганини таъкидлади. Шунингдек, у Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга хизмат қилишини қайд этди.
Абдулла Арипов эса икки давлат раҳбарлари даражасида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.
Томонлар учрашув якунида Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашга интилишларини тасдиқлади.
Встреча президента Узбекистана Шавката Мирзиёева и президента Кыргызстана Садыра Жапарова. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.05.2026
Мирзиёев Қозоғистонда Қирғизистон ва Туркия раҳбарлари билан учрашди
Янгиликлар лентаси
0