https://sputniknews.uz/20260515/mirziyoev-57599310.html
Мирзиёев Қозоғистонда Қирғизистон ва Туркия раҳбарлари билан учрашди
Мирзиёев Қозоғистонда Қирғизистон ва Туркия раҳбарлари билан учрашди
Sputnik Ўзбекистон
Етакчилар икки томонлама муносабатлар кун тартибининг долзарб масалаларини муҳокама қилишди. 15.05.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-05-15T16:11+0500
2026-05-15T16:11+0500
2026-05-15T17:03+0500
сиёсат
шавкат мирзиёев
қозоғистон
туркия
қирғизистон
садир жапаров
режеп таййип эрдоған
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/0f/57596625_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_88a2f292ca03e8ef363ad08a5f2eae79.jpg
ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида бўлиб ўтаётган Туркий давлатлар ташкилотининг (ТДТ) норасмий саммити доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг учрашуви бўлиб ўтди.Самимий мулоқотда Ўзбекистон – Қирғизистон дўстлик, яхши қўшничилик ва кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.Таъкидланишича, Ўзаро савдо ҳажми жадал ўсиб, саноат, қишлоқ, сув хўжалиги ва бошқа устувор соҳаларда кооперация лойиҳалари илгари сурилаётгани мамнуният билан қайд этилди. Маданий-гуманитар алмашинувлар кенгайиб бормоқда.Олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари, энергетика ва транспорт соҳаларидаги йирик минтақавий лойиҳаларни, шу жумладан, “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўли қурилишини жадаллаштириш чоралари муҳокама қилинди.Шунингдек, етакчилар минтақавий кун тартибининг муҳим жиҳатлари юзасидан фикр алмашдилар ва бўлажак олий даражадаги тадбирлар режасини кўриб чиқдилар.Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған билан учрашувда олий даражада эришилган муҳим келишувлар ижроси юзасидан фаол мулоқот ва алмашинувлар давом этаётгани, вазирлик ва идоралар ўртасида янгича тизим яратилгани натижасида кўп қиррали ҳамкорлик алоқалари самарали ривожланаётгани қайд этилди.Жорий йил бошидан буён ўзаро товар айирбошлаш ҳажми, қўшма корхоналар, мамлакатлар ўртасидаги авиақатновларнинг сони жадал ўсиб бормоқда. Турк компаниялари иштирокида салмоқли лойиҳалар портфели шакллантирилиб, ишлар изчил амалга ошириляпти.Ўзбекистон ва Туркия раҳбарлари халқаро ҳамда минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.
https://sputniknews.uz/20260515/mirziyoev-toqaev-masjid-57592988.html
қозоғистон
туркия
қирғизистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/0f/57596625_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_1659fda8cbc0f5ad590b0a0280a4bfa2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, шавкат мирзиёев, қозоғистон, туркия, қирғизистон, садир жапаров, режеп таййип эрдоған
сиёсат, шавкат мирзиёев, қозоғистон, туркия, қирғизистон, садир жапаров, режеп таййип эрдоған
Мирзиёев Қозоғистонда Қирғизистон ва Туркия раҳбарлари билан учрашди
16:11 15.05.2026 (янгиланди: 17:03 15.05.2026) Етакчилар икки томонлама муносабатлар кун тартибининг долзарб масалаларини муҳокама қилишди.
ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида бўлиб ўтаётган Туркий давлатлар ташкилотининг (ТДТ) норасмий саммити доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг учрашуви
бўлиб ўтди. Самимий мулоқотда Ўзбекистон – Қирғизистон дўстлик, яхши қўшничилик ва кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Таъкидланишича, Ўзаро савдо ҳажми жадал ўсиб, саноат, қишлоқ, сув хўжалиги ва бошқа устувор соҳаларда кооперация лойиҳалари илгари сурилаётгани мамнуният билан қайд этилди. Маданий-гуманитар алмашинувлар кенгайиб бормоқда.
Олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари, энергетика ва транспорт соҳаларидаги йирик минтақавий лойиҳаларни, шу жумладан, “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўли қурилишини жадаллаштириш чоралари муҳокама қилинди.
Шунингдек, етакчилар минтақавий кун тартибининг муҳим жиҳатлари юзасидан фикр алмашдилар ва бўлажак олий даражадаги тадбирлар режасини кўриб чиқдилар.
Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған билан
учрашувда олий даражада эришилган муҳим келишувлар ижроси юзасидан фаол мулоқот ва алмашинувлар давом этаётгани, вазирлик ва идоралар ўртасида янгича тизим яратилгани натижасида кўп қиррали ҳамкорлик алоқалари самарали ривожланаётгани қайд этилди.
Жорий йил бошидан буён ўзаро товар айирбошлаш ҳажми, қўшма корхоналар, мамлакатлар ўртасидаги авиақатновларнинг сони жадал ўсиб бормоқда. Турк компаниялари иштирокида салмоқли лойиҳалар портфели шакллантирилиб, ишлар изчил амалга ошириляпти.
Ўзбекистон ва Туркия раҳбарлари халқаро ҳамда минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.