Жиззах ҳунармандчилиги: анъаналар ва қайта тикланаётган мерос
Жиззах ҳунармандчилиги: анъаналар ва қайта тикланаётган мерос
Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда Жиззах вилояти ҳунармандчилик меросига бағишланган тадбир ўтказилмоқда. Унда кулолчилик, гиламдўзлик, миллий тақинчоқ ва либослар, шунингдек, замонавий усталар ижоди намойиш этилган.
Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейида Жиззах вилоятининг бой ҳунармандчилик меросига бағишланган тадбир ташкил этилди. 2–8 сентябрь кунлари давом этадиган лойиҳа “Ҳунарманд” уюшмаси билан ҳамкорликда ўтказилмоқда. У миллий ҳунарларни асраб-авайлаш ва кенг жамоатчилик орасида тарғиб қилишга қаратилган.Тадбир доирасида музей фондида сақланаётган Жиззах вилоятига оид амалий санъат намуналари, жумладан, кулолчилик буюмлари намойиш этилмоқда. Экспозиция орқали ҳудудга хос шакллар, безаклар ва бадиий услублар, шунингдек, ҳунармандчиликнинг маҳаллий турмуш тарзи ва маданият билан боғлиқ жиҳатлари ёритилган.Ташриф буюрувчилар замонавий ҳунармандларнинг ижодий ишлари билан танишиш билан бирга, гиламдўзлик, кулолчилик, ёғоч қошиқ ва ўйинчоқлар ясаш, миллий тақинчоқлар ҳамда либослар тайёрлаш бўйича маҳорат дарсларида ҳам иштирок этиш имкониятига эга.Анъанавий ҳунар бу ерда нафақат тарихий мерос, балки устоздан шогирдга ўтиб, бугунги кунда ҳам ривожланиб бораётган тирик ижод жараёни сифатида намоён бўлади.Мазкур лойиҳа музейни нафақат тарихий буюмлар сақланадиган маскан, балки ҳунармандлар, тадқиқотчилар, ижодкорлар ва ёшларни бирлаштирувчи очиқ маданий майдон сифатида ҳам намоён этади. У Жиззах вилоятига хос ҳунармандчилик анъаналарини кенг тарғиб қилиш, уларни асраб-авайлаш ва замонавий ижодда давом эттиришга хизмат қилади.
Музейлар ҳафталиги доирасида Жиззах ҳунармандчилигига бағишланган тадбир ўтказилмоқда. Унда анъанавий ҳунар намуналари ва замонавий усталар ижоди намойиш этилмоқда.
Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейида Жиззах вилоятининг бой ҳунармандчилик меросига бағишланган тадбир ташкил этилди. 2–8 сентябрь кунлари давом этадиган лойиҳа “Ҳунарманд” уюшмаси билан ҳамкорликда ўтказилмоқда. У миллий ҳунарларни асраб-авайлаш ва кенг жамоатчилик орасида тарғиб қилишга қаратилган.
Тадбир доирасида музей фондида сақланаётган Жиззах вилоятига оид амалий санъат намуналари, жумладан, кулолчилик буюмлари намойиш этилмоқда. Экспозиция орқали ҳудудга хос шакллар, безаклар ва бадиий услублар, шунингдек, ҳунармандчиликнинг маҳаллий турмуш тарзи ва маданият билан боғлиқ жиҳатлари ёритилган.
Ташриф буюрувчилар замонавий ҳунармандларнинг ижодий ишлари билан танишиш билан бирга, гиламдўзлик, кулолчилик, ёғоч қошиқ ва ўйинчоқлар ясаш, миллий тақинчоқлар ҳамда либослар тайёрлаш бўйича маҳорат дарсларида ҳам иштирок этиш имкониятига эга.
Анъанавий ҳунар бу ерда нафақат тарихий мерос, балки устоздан шогирдга ўтиб, бугунги кунда ҳам ривожланиб бораётган тирик ижод жараёни сифатида намоён бўлади.
“Тадбирнинг муҳим мақсадларидан бири — ёшларни миллий ҳунармандчиликка қизиқтириш, “устоз — шогирд” анъанасини қўллаб-қувватлаш ва ҳунар сирларини авлоддан-авлодга етказиш”, — дея таъкидлади тадбир ташкилотчилари.
Мазкур лойиҳа музейни нафақат тарихий буюмлар сақланадиган маскан, балки ҳунармандлар, тадқиқотчилар, ижодкорлар ва ёшларни бирлаштирувчи очиқ маданий майдон сифатида ҳам намоён этади. У Жиззах вилоятига хос ҳунармандчилик анъаналарини кенг тарғиб қилиш, уларни асраб-авайлаш ва замонавий ижодда давом эттиришга хизмат қилади.