https://sputniknews.uz/20260903/abb-davr-brend-60187976.html
Озарбайжон халқаро банки "Davr Bank"ни янги брендга ўтказади
Озарбайжон халқаро банки "Davr Bank"ни янги брендга ўтказади
Sputnik Ўзбекистон
Озарбайжоннинг ABB банки Davr Bank назорат пакетини сотиб олиш жараёнини якунламоқда. Банк октябрда ABB Davr бренди остида иш бошлаши, ребрендинг эса рақамли каналлардан бошланиши кутилмоқда.
2026-09-03T18:57+0500
2026-09-03T18:57+0500
2026-09-03T18:57+0500
банк
озарбайжон
ўзбекистон
шартнома
иқтисод
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/03/60179092_0:0:1448:815_1920x0_80_0_0_bc1abc3b53b6c99dedab021db48ba460.png
ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. Озарбайжоннинг "ABB банки" Ўзбекистоннинг "Davr Bank" назорат пакетини сотиб олиш жараёни якунлангач, банк октябрда "ABB Davr" бренди остида иш бошлайди. Бу ҳақда ABB бошқаруви раиси Аббас Ибрагимов маълум қилди.Унинг сўзларига кўра, "Davr Bank" акцияларини сотиб олиш бўйича барча зарур рухсатлар олинган ва шартнома имзоланган. Ҳозир акцияларни юридик ўтказиш ҳамда акциядорлар реестрига тегишли ўзгартишлар киритиш жараёни давом этмоқда.ABB ушбу жараённи яқин 7-10 кун ичида якунлашни кутмоқда. Шундан сўнг Озарбайжон банки "Davr Bank"нинг асосий акциядорига айланади.Ребрендинг аввало корпоратив коммуникациялар ва рақамли каналлардан бошланади. Филиаллар, банкоматлар, карталар ва бошқа хизмат кўрсатиш нуқталари эса ABB Davr брендига босқичма-босқич ўтказилади.Шунингдек, "ABB Davr"да Озарбайжонда қўлланилаётган рақамлаштириш, сунъий интеллект, рискларни бошқариш ва мижозлар билан ишлаш ечимларини жорий этиш режалаштирилган.Ҳозир "Davr Bank" 2 миллиондан ортиқ мижозга эга, 1,8 мингдан зиёд ходими ҳамда Тошкент ва ҳудудларда 43 та филиал ва хизмат кўрсатиш маркази мавжуд. Банк кичик ва ўрта бизнесни молиялаштириш йўналишида ҳам фаол ишлайди.23 август куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон президенти Илҳом Алиев иштирокида "ABB Davr" лойиҳасига расман старт берилган эди. Лойиҳа ABB томонидан "Davr Bank" назорат пакетини сотиб олиш ва Ўзбекистонда "ABB Davr" бренди остида фаолият юритишни назарда тутади.
https://sputniknews.uz/20260723/islom-moliya-bitim-59226684.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/03/60179092_0:0:1448:1086_1920x0_80_0_0_62cb98e3f162a722efe8bd893ec30a19.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
банк, озарбайжон, ўзбекистон, шартнома, иқтисод
банк, озарбайжон, ўзбекистон, шартнома, иқтисод
Озарбайжон халқаро банки "Davr Bank"ни янги брендга ўтказади
Озарбайжоннинг "ABB банки" "Davr Bank" акцияларини юридик ўтказиш жараёнини яқин 7–10 кунда якунлашни режалаштирмоқда.
ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. Озарбайжоннинг "ABB банки" Ўзбекистоннинг "Davr Bank" назорат пакетини сотиб олиш жараёни якунлангач, банк октябрда "ABB Davr" бренди остида иш бошлайди. Бу ҳақда ABB бошқаруви раиси Аббас Ибрагимов
маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, "Davr Bank" акцияларини сотиб олиш бўйича барча зарур рухсатлар олинган ва шартнома имзоланган. Ҳозир акцияларни юридик ўтказиш ҳамда акциядорлар реестрига тегишли ўзгартишлар киритиш жараёни давом этмоқда.
ABB ушбу жараённи яқин 7-10 кун ичида якунлашни кутмоқда. Шундан сўнг Озарбайжон банки "Davr Bank"нинг асосий акциядорига айланади.
“ABB Davr" бренди остида фаолият банк номини ўзгартириш билан боғлиқ расмий жараёнлар якунланиши билан бошланади. Менимча, тахминан октябрда "ABB Davr" брендини кўрамиз”, — деди Ибрагимов.
Ребрендинг аввало корпоратив коммуникациялар ва рақамли каналлардан бошланади. Филиаллар, банкоматлар, карталар ва бошқа хизмат кўрсатиш нуқталари эса ABB Davr брендига босқичма-босқич ўтказилади.
Шунингдек, "ABB Davr"да Озарбайжонда қўлланилаётган рақамлаштириш, сунъий интеллект, рискларни бошқариш ва мижозлар билан ишлаш ечимларини жорий этиш режалаштирилган.
Ҳозир "Davr Bank" 2 миллиондан ортиқ мижозга эга, 1,8 мингдан зиёд ходими ҳамда Тошкент ва ҳудудларда 43 та филиал ва хизмат кўрсатиш маркази мавжуд. Банк кичик ва ўрта бизнесни молиялаштириш йўналишида ҳам фаол ишлайди.
23 август куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон президенти Илҳом Алиев иштирокида "ABB Davr" лойиҳасига расман старт берилган эди. Лойиҳа ABB томонидан "Davr Bank" назорат пакетини сотиб олиш ва Ўзбекистонда "ABB Davr" бренди остида фаолият юритишни назарда тутади.