ТОШКЕНТ, 23 июл — Sputnik. "Hamkorbank" ва Халқаро ислом савдони молиялаштириш корпорацияси — ITFC 100 млн долларлик синдикатлашган исломий савдо молиялаштириш битимини имзолади. Бу ҳақда ITFC хабар берди.Келишув 20 июль куни Тошкент ва Жидда шаҳарларида имзоланган. Битим Ўзбекистондаги алоҳида банкка тақдим этилган энг йирик исломий савдо молиялаштириш линияси сифатида қайд этилмоқда.Маблағлар, асосан, қуйидаги йўналишларга йўналтирилади:Молиялаштириш шариат тамойилларига мувофиқ механизмлар орқали тақдим этилади. Бу анъанавий фоизли кредит эмас, балки товар ёки активни сотиб олиш ва уни олдиндан келишилган устама билан мижозга бўлиб тўлаш шарти асосида сотиш каби исломий молия воситаларини қўллашни назарда тутади.
Маблағ кичик бизнес, аёллар тадбиркорлиги ва "яшил" лойиҳаларга йўналтирилади.
ТОШКЕНТ, 23 июл — Sputnik. "Hamkorbank" ва Халқаро ислом савдони молиялаштириш корпорацияси — ITFC 100 млн долларлик синдикатлашган исломий савдо молиялаштириш битимини имзолади. Бу ҳақда ITFC хабар берди.
Келишув 20 июль куни Тошкент ва Жидда шаҳарларида имзоланган. Битим Ўзбекистондаги алоҳида банкка тақдим этилган энг йирик исломий савдо молиялаштириш линияси сифатида қайд этилмоқда.
корхоналарнинг импорт ва айланма маблағларга бўлган эҳтиёжини таъминлаш;
етказиб бериш занжирларини молиялаштириш.
Молиялаштириш шариат тамойилларига мувофиқ механизмлар орқали тақдим этилади. Бу анъанавий фоизли кредит эмас, балки товар ёки активни сотиб олиш ва уни олдиндан келишилган устама билан мижозга бўлиб тўлаш шарти асосида сотиш каби исломий молия воситаларини қўллашни назарда тутади.
Маълумот учун: ITFC — Ислом тараққиёт банки гуруҳи таркибидаги Халқаро ислом савдони молиялаштириш корпорацияси. Ташкилот Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатларда савдо ва хусусий секторни шариат тамойилларига мувофиқ молиялаштириш билан шуғулланади.