Тўйдаги қурбонлар, танкерларга зарбалар ва санкциялар — АҚШ ва Эрон можароси авж олди

© REUTERS / Iranian Red Crescent SocietyВ Иране пообещали ответить на атаку США, под которую попала свадьба
В Иране пообещали ответить на атаку США, под которую попала свадьба - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.09.2026
Oбуна бўлиш
АҚШ томонидан учирилган ракета Эрон жанубида тўй бўлаётган уйга келиб тушди. Теҳрон Америка ҳарбий объектларига жавоб ҳужумларини бошлади.
ТОШКЕНТ, 2 сен — Sputnik. Эроннинг Ҳурмузгон вилоятидаги Куҳестак қишлоғида АҚШ томонидан учирилган ракета тўй маросими ўтаётган уйга келиб тушди. РИА Новости хабарига кўра, ҳужум оқибатида тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлган, ўнлаб кишилар жароҳатланган.
"Channel NewsAsia" нашрининг ёзишича, АҚШ Марказий қўмондонлиги вакили Тим Хокинсдан тинч аҳоли орасида қурбонлар бўлгани ҳақида ишончли маълумотлар олинган-олинмагани сўралган. У эса бу хабарни рад этмай, АҚШ ҳарбийлари тинч аҳолини нишонга олмаслигини айтган.
АҚШнинг сўнгги ҳужумларида Эрон ҳаво мудофааси объектлари, радарлар, алоқа марказлари, денгиз инфратузилмаси ва мина ўрнатиш воситалари нишонга олинди.
Вашингтон бу ҳаракатларни Эроннинг тижорат кемалари ва минтақадаги Америка ҳарбийларига таҳдидига жавоб деб изоҳлади.
Теҳрон эса Америка зарбаларига жавобан Иордания, Ироқ, Баҳрайн ва Кувайтдаги АҚШ ҳарбий объектларига ракета ҳамда дронлар учирилганини билдирди. Иордания бир нечта ракетани, Баҳрайн ва Кувайт эса дронларни уриб туширганини маълум қилди.
"Танкерга — танкер" тактикаси
"Axios" манбаларига кўра, Вашингтон Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар тактикасини ўзгартирмоқда. АҚШ кучлари илк бор Ҳўрмуз бўғозидаги иккита Эрон танкерига ҳамда Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг 100 тадан ортиқ объектига зарба берган.
Янги ёндашув шартли равишда "танкерга — танкер" тамойили сифатида баҳоланмоқда: Эрон халқаро кемалар ҳаракатига тўсқинлик қилса ёки уларга ҳужум қилса, Вашингтон унинг танкерлари ва денгиз инфратузилмасини нишонга олади.
Дональд Трамп Теҳрон яна жавоб қайтарса, Эронга анча кучли зарбалар берилишини айтди. Эрон томони эса Ҳўрмуз бўғозидан ўтувчи кемалар Теҳрон белгилаган қоидаларга риоя қилиши шартлигини таъкидламоқда.
Босим санкциялар орқали ҳам кучайтирилади
АҚШ молия вазири Скотт Бессент Эронга қарши янги иқтисодий чекловлар ҳар ҳафта жорий этиб борилишини маълум қилди. Санкцияларнинг дастлабки қисми банклар ва Эроннинг халқаро ҳисоб-китобларига хизмат кўрсатувчи молиявий тузилмаларга қаратилмоқда.
Вашингтон Эрон билан савдо қилаётган хорижий компанияларга нисбатан иккиламчи санкцияларни ҳам кучайтириши мумкин.
Бу, биринчи навбатда, Эрон нефтини сотиб олувчи ва унинг ташқи савдосини қўллаб-қувватловчи давлатлар, жумладан, Хитой ва Ҳиндистон компанияларига таъсир қилиши эҳтимолдан холи эмас.
Нефть бозори учун хавф
Денгиз ташувлари ва товар бозорларини таҳлил қилувчи "Kpler" компанияси маълумотларига кўра, сешанба куни Ҳўрмуз бўғозидан тўртта юк кемаси ўтган. Бу олдинги ўн кунлик ўртача кўрсаткичдан қарийб уч баробар кам.
АҚШ ва Эрон ўртасидаги янги зарбалардан кейин нефть нархи бир баррелга тўрт доллардан кўпроққа ошди.
Сухопутная операция обернется для США большими потерями, заявили в Иране - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.08.2026
Бир ойлик танаффусдан сўнг АҚШ Эронга яна зарба берди — Теҳрон жавоб қайтарди
Янгиликлар лентаси
0