https://sputniknews.uz/20260831/usa-iran-zarba-60096013.html
Бир ойлик танаффусдан сўнг АҚШ Эронга яна зарба берди — Теҳрон жавоб қайтарди
Бир ойлик танаффусдан сўнг АҚШ Эронга яна зарба берди — Теҳрон жавоб қайтарди
Sputnik Ўзбекистон
АҚШ бир ойлик танаффусдан кейин Эроннинг Ларак оролига зарба берди. Теҳрон Иорданиядаги Америка базаларига ҳужум билан жавоб қайтарди, нефть нархи 90 доллардан ошди.
2026-08-31T12:58+0500
2026-08-31T12:58+0500
2026-08-31T13:04+0500
дунё янгиликлари
ақш – эрон можароси
иордания
дунёда
эрон
ақш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/03/1a/56523666_0:0:1920:1080_1920x0_80_0_0_723b220f94163050a5fe4384a762d57c.png
ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. АҚШ қарийб бир ойлик танаффусдан кейин Эрон ҳудудига яна зарба берди. Теҳрон бунга Иорданияда жойлашган Америка ҳарбий объектларига ракета ва дронлар билан ҳужум қилиб жавоб қайтарди.АҚШ кучлари Ҳўрмуз бўғозидаги Эроннинг Ларак оролида жойлашган иккита ракета учириш қурилмасини нишонга олди. "Reuters" нашрига маълумот берган Америка расмийсининг сўзларига кўра, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси — ИИҚК ҳарбийлари улардан денгиз миналарини жойлаштириш учун фойдаланишга тайёрланган.ИИҚК маълумотига кўра, ҳужум оқибатида эронлик ҳарбийлар ва тинч аҳоли орасида ҳалок бўлганлар ҳамда яраланганлар бор. Кейинроқ ИИҚК “Босқинчини жазолаш” операцияси доирасида Иорданиядаги Қирол Ҳусайн ва Ал-Азрақ ҳарбий базаларига баллистик ракеталар ҳамда дронлар билан зарба берилганини маълум қилди. Бу объектларда АҚШ ҳарбийлари ҳам жойлашган.Эрон томони базаларнинг техник инфратузилмаси ва самолётлар турган ҳудудларга зарар етказилганини билдирди. Иордания Қуролли кучлари эса мамлакат ҳаво ҳудудига кирган саккизта ракета уриб туширилганини маълум қилди. Янги кескинлашув ортидан жаҳон бозорида нефть нархи 2 фоиздан кўпроқ ошди. Brent маркали нефть бир баррель учун 90,31 долларга, WTI эса 85,23 долларга кўтарилди. Бу ҳақда махфий баҳолаш ҳужжати билан таниш манбаларга таянган ҳолда "The Washington Post" хабар берди.Нашрга кўра, огоҳлантиришни Қуруқлик қўшинлари, Ҳарбий-денгиз ва Ҳарбий-ҳаво кучлари раҳбарлари, шунингдек, Европа, Осиё ва Лотин Америкасидаги операцияларга масъул қўмондонлар берган. Эрон билан можаро туфайли 50 мингдан ортиқ америкалик ҳарбий бир неча ойдан бери шай ҳолатда ушлаб турилибди.Баҳолашда АҚШ эсминецларининг атиги тўртдан бир қисми янги вазифаларни бажаришга тайёр экани ҳам қайд этилган. Узоқ муддатли сафарбарлик кемаларга техник хизмат кўрсатиш, қурол-яроғ захиралари ва шахсий таркибга босимни оширмоқда.
https://sputniknews.uz/20260805/trump-iran-xatolar-59499578.html
иордания
эрон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/03/1a/56523666_240:0:1680:1080_1920x0_80_0_0_84c0ae1b102b0810799cfc5f2cc3c868.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунё янгиликлари, ақш – эрон можароси, иордания, дунёда, эрон, ақш
дунё янгиликлари, ақш – эрон можароси, иордания, дунёда, эрон, ақш
Бир ойлик танаффусдан сўнг АҚШ Эронга яна зарба берди — Теҳрон жавоб қайтарди
12:58 31.08.2026 (янгиланди: 13:04 31.08.2026) АҚШ Ларак оролидаги иккита ракета қурилмасига зарба берди. Эрон бунга жавобан Иорданиядаги Америка ҳарбий базаларини нишонга олди.
ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. АҚШ қарийб бир ойлик танаффусдан кейин Эрон ҳудудига яна зарба берди. Теҳрон бунга Иорданияда жойлашган Америка ҳарбий объектларига ракета ва дронлар билан ҳужум қилиб
жавоб қайтарди.
АҚШ кучлари Ҳўрмуз бўғозидаги Эроннинг Ларак оролида жойлашган иккита ракета учириш қурилмасини нишонга олди. "Reuters" нашрига маълумот берган Америка расмийсининг сўзларига кўра, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси — ИИҚК ҳарбийлари улардан денгиз миналарини жойлаштириш учун фойдаланишга тайёрланган.
Бу АҚШнинг июль охиридан бери Эронга берган биринчи маълум зарбаси бўлди.
ИИҚК маълумотига кўра, ҳужум оқибатида эронлик ҳарбийлар ва тинч аҳоли орасида ҳалок бўлганлар ҳамда яраланганлар бор.
Кейинроқ ИИҚК “Босқинчини жазолаш” операцияси доирасида Иорданиядаги Қирол Ҳусайн ва Ал-Азрақ ҳарбий базаларига баллистик ракеталар ҳамда дронлар билан зарба берилганини маълум қилди. Бу объектларда АҚШ ҳарбийлари ҳам жойлашган.
Эрон томони базаларнинг техник инфратузилмаси ва самолётлар турган ҳудудларга зарар етказилганини билдирди. Иордания Қуролли кучлари эса мамлакат ҳаво ҳудудига кирган саккизта ракета уриб туширилганини маълум қилди.
Янги кескинлашув ортидан жаҳон бозорида нефть нархи 2 фоиздан кўпроқ ошди. Brent маркали нефть бир баррель учун 90,31 долларга, WTI эса 85,23 долларга кўтарилди.
Айни вақтда АҚШ ҳарбий раҳбарлари Эронга қарши кенг кўламли операцияларни узоқ вақт давом эттириш бошқа минтақалардаги таҳдидларга жавоб бериш имкониятларини заифлаштириши ҳақида огоҳлантирган.
Бу ҳақда махфий баҳолаш ҳужжати билан таниш манбаларга таянган ҳолда "The Washington Post" хабар берди.
Нашрга кўра, огоҳлантиришни Қуруқлик қўшинлари, Ҳарбий-денгиз ва Ҳарбий-ҳаво кучлари раҳбарлари, шунингдек, Европа, Осиё ва Лотин Америкасидаги операцияларга масъул қўмондонлар берган. Эрон билан можаро туфайли 50 мингдан ортиқ америкалик ҳарбий бир неча ойдан бери шай ҳолатда ушлаб турилибди.
Баҳолашда АҚШ эсминецларининг атиги тўртдан бир қисми янги вазифаларни бажаришга тайёр экани ҳам қайд этилган. Узоқ муддатли сафарбарлик кемаларга техник хизмат кўрсатиш, қурол-яроғ захиралари ва шахсий таркибга босимни оширмоқда.