Мухтар Тлеуберди Қозоғистон ташқи ишлар вазири этиб тайинланди

© Пресс-служба МИД РФ / Медиабанкка ўтишПереговоры глав МИД РФ и Казахстана С. Лаврова и М. Тлеуберди
Переговоры глав МИД РФ и Казахстана С. Лаврова и М. Тлеуберди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.09.2026
Oбуна бўлиш
Тлеуберди 2019–2023 йилларда ҳам Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигини бошқарган.
ТОШКЕНТ, 2 сен — Sputnik. Мухтар Тлеуберди Қозоғистон ташқи ишлар вазири этиб тайинланди. Тегишли фармонни мамлакат президенти Қасим-Жомарт Тоқаев имзолади. Бу ҳақда Қозоғистон президенти матбуот хизмати маълум қилди.
У 2023 йил августидан буён Қозоғистоннинг Австриядаги фавқулодда ва мухтор элчиси, шунингдек, мамлакатнинг Вена шаҳридаги халқаро ташкилотлар ҳузуридаги доимий вакили лавозимида ишлаб келаётган эди.
Тлеуберди 2019–2023 йилларда ҳам Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигини бошқарган. 2021 йил январидан 2023 йил апрелигача ташқи ишлар вазири лавозими билан бирга мамлакат бош вазири ўринбосари вазифасини ҳам бажарган.
У дипломатик фаолияти давомида Қозоғистоннинг Малайзиядаги элчиси, шунингдек, ўриндошлик асосида Индонезия, Бруней ва Филиппиндаги элчиси бўлиб ишлаган.
Кейинчалик Қозоғистоннинг Швейцариядаги элчиси ҳамда мамлакатнинг БМТнинг Женевадаги бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳузуридаги доимий вакили лавозимларини эгаллаган.
Ташқи ишлар вазирлигини бошқариб келаётган Ермек Кошербаев ушбу лавозимга 2025 йил 26 сентябрда тайинланган эди.
Қозоғистондаги янги тайинловлар мамлакатдаги конституциявий ислоҳотлар ва бир палатали парламент — Қурултой иш бошлаганидан кейин амалга оширилмоқда.
31 август куни Тоқаев Олжас Бектеновни бош вазир лавозимига қайта тайинлади. Шу куни президент администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари бўлган Ерлан Карин Қозоғистоннинг янги жорий этилган вице-президенти лавозимини эгаллади. Аида Балаева эса Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари этиб тайинланди.
Граждане Казахстана принимают участие в выборах на участках в Москве при посольстве РК в России - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.08.2026
Қозоғистонда янги парламент — Қурултойга илк сайловлар бошланди
Янгиликлар лентаси
0