https://sputniknews.uz/20260823/kazakhstan-qurultoy-saylovlar-59895157.html
Қозоғистонда янги парламент — Қурултойга илк сайловлар бошланди
Қозоғистонда янги парламент — Қурултойга илк сайловлар бошланди
Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистонда бир палатали янги парламент — Қурултойга биринчи сайловлар ўтмоқда. 145 та депутатлик ўрни учун етти партиядан 545 нафар номзод курашяпти.
2026-08-23T11:22+0500
2026-08-23T11:22+0500
2026-08-23T11:23+0500
қозоғистон
сайлов участкаси
сайловлар
марказий сайлов комиссияси
марказий осиё
сиёсат
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/17/59894366_0:80:1280:800_1920x0_80_0_0_663374d1d3d5795212d38bf67bbabe59.jpg
ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Қозоғистонда янги бир палатали парламент — Қурултой депутатларига илк сайловлар бошланди. Бу ҳақда Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати хабар берди.Овоз бериш маҳаллий вақт билан соат 07:00 дан 20:00 гача давом этади. Мамлакатда ва хорижда жами 10 423 та сайлов участкаси ташкил этилган. Қозоғистондан ташқаридаги 61 та давлатда 79 та участка очилиши белгиланган.Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси маълумотига кўра, соат 10:00 ҳолатида сайловчиларнинг 17,96 фоизи овоз берган.Қурултойнинг 145 нафар депутати беш йил муддатга сайланади. Овоз бериш ягона умуммиллий округ бўйича партиявий рўйхатлар асосида ўтказилмоқда. Сайлов бюллетенига еттита сиёсий партия киритилган бўлиб, улардан жами 545 нафар номзод депутатлик учун курашмоқда.Мамлакатда овоз бериш ҳуқуқига эга 12,6 миллиондан ортиқ фуқаро бор. Сайловни ўтган деб топиш учун уларнинг ярмидан кўпи қатнашиши лозим. Жараённи 777 нафар халқаро кузатувчи назорат қилмоқда.Бу Қозоғистонда 1 июлдан кучга кирган янги Конституция асосидаги биринчи парламент сайловидир. Конституцияга мувофиқ, аввалги Сенат ва Мажлисдан иборат икки палатали парламент ўрнида бир палатали Қурултой ташкил этилди. Сайлов натижалари бир ҳафта ичида эълон қилиниши керак.
https://sputniknews.uz/20260315/kazakhstan-konstitutsiya-referendum-56292418.html
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/17/59894366_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_e7d43844986b607553dc3a5d4d999b0d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қозоғистон, сайлов участкаси , сайловлар, марказий сайлов комиссияси , марказий осиё, сиёсат
қозоғистон, сайлов участкаси , сайловлар, марказий сайлов комиссияси , марказий осиё, сиёсат
Қозоғистонда янги парламент — Қурултойга илк сайловлар бошланди
11:22 23.08.2026 (янгиланди: 11:23 23.08.2026) Қозоғистонда янги Конституция асосида ташкил этилган бир палатали Қурултой депутатларига илк сайловлар бошланди.
ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Қозоғистонда янги бир палатали парламент — Қурултой депутатларига илк сайловлар бошланди. Бу ҳақда Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати
хабар берди.
Овоз бериш маҳаллий вақт билан соат 07:00 дан 20:00 гача давом этади. Мамлакатда ва хорижда жами 10 423 та сайлов участкаси ташкил этилган. Қозоғистондан ташқаридаги 61 та давлатда 79 та участка очилиши белгиланган.
Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси маълумотига кўра, соат 10:00 ҳолатида сайловчиларнинг 17,96 фоизи овоз берган.
Қурултойнинг 145 нафар депутати беш йил муддатга сайланади. Овоз бериш ягона умуммиллий округ бўйича партиявий рўйхатлар асосида ўтказилмоқда. Сайлов бюллетенига еттита сиёсий партия киритилган бўлиб, улардан жами 545 нафар номзод депутатлик учун курашмоқда.
Мандатлар тақсимотида иштирок этиш учун партиялар камида 5 фоиз овоз тўплаши керак. Бюллетенда "барчасига қарши" банди ҳам мавжуд.
Мамлакатда овоз бериш ҳуқуқига эга 12,6 миллиондан ортиқ фуқаро бор. Сайловни ўтган деб топиш учун уларнинг ярмидан кўпи қатнашиши лозим. Жараённи 777 нафар халқаро кузатувчи назорат қилмоқда.
Бу Қозоғистонда 1 июлдан кучга кирган янги Конституция асосидаги биринчи парламент сайловидир. Конституцияга мувофиқ, аввалги Сенат ва Мажлисдан иборат икки палатали парламент ўрнида бир палатали Қурултой ташкил этилди. Сайлов натижалари бир ҳафта ичида эълон қилиниши керак.