https://sputniknews.uz/20260315/kazakhstan-konstitutsiya-referendum-56292418.html
Қозоғистонда янги Конституция лойиҳаси бўйича референдум ўтмоқда: нималар ўзгаради
Қозоғистонда янги Конституция лойиҳаси бўйича референдум ўтмоқда: нималар ўзгаради
Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистонда янги Конституция лойиҳаси бўйича референдум ўтмоқда. Ҳужжатда бир палатали Қурултой, вице-президент лавозими, фуқаролик, никоҳ, митинглар ва сўз эркинлигига оид ўзгаришлар назарда тутилган.
2026-03-15T10:59+0500
2026-03-15T10:59+0500
2026-03-15T11:02+0500
марказий осиё
сиёсат
никоҳ
таълим
президент
қонун
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/06/25049782_0:0:2001:1125_1920x0_80_0_0_7559638c9fc9216d2ecdd0124bac99a2.jpg
ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Қозоғистонда якшанба куни янги Конституция лойиҳаси бўйича республика референдуми ўтмоқда.Референдумда 12 миллиондан ортиқ фуқаро иштирок этиши мумкин. Овоз берувчиларга битта савол қўйилган: улар янги Конституцияни қабул қиладими?Лойиҳа Асосий қонунни кенг кўламда янгилашни назарда тутади. Бунгача Қозоғистон Конституциясига 1998, 2007, 2011, 2017, 2019 ва 2022 йилларда тузатишлар киритилган.Асосий ўзгаришлардан бири — бир палатали парламентга ўтиш бўлиб, уни Қурултой деб номлаш таклиф этилмоқда.Ҳужжатда, шунингдек, вице-президент лавозимини жорий этиш кўзда тутилган. Шунингдек, дин давлатдан ажратилгани қайд этилган, айрим ҳолатларда эса диний ташкилотлар фаолияти қонун асосида чекланиши мумкинлиги белгиланган.Лойиҳага кўра, икки ёки ундан ортиқ фуқароликка эга бўлиш тақиқланади. Инсон ҳуқуқлари, ушлаш пайтидаги кафолатлар, айбсизлик презумпцияси ва бир ҳуқуқбузарлик учун қайта жазоланмасликка оид нормалар ҳам кенгайтирилмоқда.Ҳужжатда шахсий ҳаёт ва шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш кучайтирилган. Бу интернет орқали узатиладиган маълумотларга ҳам тааллуқли.Сўз эркинлигига оид норма сақланиб қолмоқда, аммо уни чеклаш асослари лойиҳада батафсилроқ баён қилинган.Никоҳ эркак ва аёлнинг давлат рўйхатидан ўтган иттифоқи деб аниқлик киритилмоқда.Бундан ташқари, тинч йиғинлар, ташқи сиёсат, таълим ва тиббий ёрдамга оид қоидаларга ҳам аниқлик киритилмоқда. Хусусан, ўрта таълим ҳақидаги моддалардан “бепул” сўзи олиб ташланмоқда. Тиббий ёрдамга оид нормада эса бу сўз “улар томонидан тўланмайдиган” деган ифода билан алмаштирилмоқда.Президент ваколатларига оид таклифларЛойиҳада президент тайинлайдиган лавозимлар рўйхатини кенгайтириш таклиф қилинган. Жумладан, бу рўйхатга:Шунингдек, президент:Конституциявий суднинг 10 нафар судьясини,Марказий сайлов комиссиясининг олти нафар аъзосини,Олий аудиторлик палатасининг саккиз нафар аъзосини тайинлаши таклиф этилмоқда.Лойиҳада яна президент ўз лавозимида қабул қилган қарорлари учун, жиноий жавобгарликка тортилмаслиги ҳақидаги норма ҳам назарда тутилган.
https://sputniknews.uz/20250908/kazakhstan-parlament-bir-palata-51818812.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/06/25049782_0:0:1777:1333_1920x0_80_0_0_cf08d375e4929aff2733f3e4778125e6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қозоғистон референдум, янги конституция қозоғистон, қозоғистон конституция лойиҳаси, қурултой, вице-президент, қозоғистонда овоз бериш, конституциядаги ўзгаришлар, никоҳ ҳақидаги норма, митинглар ҳақи, сўз эркинлиги
қозоғистон референдум, янги конституция қозоғистон, қозоғистон конституция лойиҳаси, қурултой, вице-президент, қозоғистонда овоз бериш, конституциядаги ўзгаришлар, никоҳ ҳақидаги норма, митинглар ҳақи, сўз эркинлиги
Қозоғистонда янги Конституция лойиҳаси бўйича референдум ўтмоқда: нималар ўзгаради
10:59 15.03.2026 (янгиланди: 11:02 15.03.2026) Қозоғистонда янги Конституция лойиҳаси бўйича референдум ўтмоқда. Ҳужжатда парламент тузилиши, президент ваколатлари ва фуқаролар ҳуқуқларига оид ўзгаришлар бор.
ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Қозоғистонда якшанба куни янги Конституция лойиҳаси бўйича республика референдуми ўтмоқда.
Референдумда 12 миллиондан ортиқ фуқаро иштирок этиши мумкин. Овоз берувчиларга битта савол қўйилган: улар янги Конституцияни қабул қиладими?
Лойиҳа Асосий қонунни кенг кўламда янгилашни назарда тутади. Бунгача Қозоғистон Конституциясига 1998, 2007, 2011, 2017, 2019 ва 2022 йилларда
тузатишлар киритилган.
Асосий ўзгаришлардан бири — бир палатали парламентга ўтиш бўлиб, уни Қурултой деб номлаш таклиф этилмоқда.
Ҳужжатда, шунингдек, вице-президент лавозимини жорий этиш кўзда тутилган.
Лойиҳада қуролли кучларни биринчи бўлиб қўллаш мумкин эмаслиги ҳақидаги норма олиб ташланмоқда.
Шунингдек, дин давлатдан ажратилгани қайд этилган, айрим ҳолатларда эса диний ташкилотлар фаолияти қонун асосида чекланиши мумкинлиги белгиланган.
Лойиҳага кўра, икки ёки ундан ортиқ фуқароликка эга бўлиш тақиқланади.
Инсон ҳуқуқлари, ушлаш пайтидаги кафолатлар, айбсизлик презумпцияси ва бир ҳуқуқбузарлик учун қайта жазоланмасликка оид нормалар ҳам кенгайтирилмоқда.
Ҳужжатда шахсий ҳаёт ва шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш кучайтирилган. Бу интернет орқали узатиладиган маълумотларга ҳам тааллуқли.
Сўз эркинлигига оид норма сақланиб қолмоқда, аммо уни чеклаш асослари лойиҳада батафсилроқ баён қилинган.
Янги таҳрирда тинч митинг, йиғин ва намойиш ўтказиш ҳуқуқи сақланмоқда, аммо юриш ва пикетлар ҳақидаги норма олиб ташланган.
Никоҳ эркак ва аёлнинг давлат рўйхатидан ўтган иттифоқи деб аниқлик киритилмоқда.
Бундан ташқари, тинч йиғинлар, ташқи сиёсат, таълим ва тиббий ёрдамга оид қоидаларга ҳам аниқлик киритилмоқда.
Хусусан, ўрта таълим ҳақидаги моддалардан “бепул” сўзи олиб ташланмоқда. Тиббий ёрдамга оид нормада эса бу сўз “улар томонидан тўланмайдиган” деган ифода билан алмаштирилмоқда.
Таълимга оид бўлимда Қозоғистон ҳудудида таълим ва тарбия тизими дунёвий хусусиятга эга экани алоҳида таъкидланган.
Президент ваколатларига оид таклифлар
Лойиҳада президент тайинлайдиган лавозимлар рўйхатини кенгайтириш таклиф қилинган. Жумладан, бу рўйхатга:
Марказий сайлов комиссияси раиси;
Олий аудиторлик палатаси раиси;,
Давлат қўриқлаш хизмати бошлиғи;
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил киритилмоқда.
Шунингдек, президент:
Конституциявий суднинг 10 нафар судьясини,
Марказий сайлов комиссиясининг олти нафар аъзосини,
Олий аудиторлик палатасининг саккиз нафар аъзосини тайинлаши таклиф этилмоқда.
Агар Қурултой ушбу тайинловларга икки марта розилик бермаса, президент уни тарқатиб юбориш ҳуқуқига эга бўлади.
Лойиҳада яна президент ўз лавозимида қабул қилган қарорлари учун, жиноий жавобгарликка тортилмаслиги ҳақидаги норма ҳам назарда тутилган.