Кўчманчилар ўйинлари: Ўзбекистон курашчилари медаль олди, кўпкаричилар рақиблари аниқланди

© SputnikКупкари, архивное фото
Купкари, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.09.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонлик Нўмонжон Ражабов VI Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида чемпион бўлди, Илёсбек Мирзакматов эса бронза медалини олди.
ТОШКЕНТ, 2 сен — Sputnik. Қирғизистонда ўтаётган VI Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг дастлабки кунида Ўзбекистон спортчилари олтин ва бронза медалларини қўлга киритди.
"Кабар" ахборот агентлиги маълумотига кўра, Нўмонжон Ражабов 100 килограммдан юқори вазн тоифасидаги кураш баҳсларида ғолиб бўлди. Чўлпонота шаҳрида ўтказилган беллашувларда 20 тадан ортиқ мамлакат полвонлари қатнашди.
Ўзбекистоннинг яна бир вакили Илёсбек Мирзакматов туркман миллий белбоғли кураши — гореш бўйича бронза медалини олди. Ушбу йўналишда 31 та мамлакат спортчилари беллашди.

Мусобақа ғолибларига 100 минг қирғиз соми (тахминан 1150 доллар) ва бронза медаль олган спортчиларга 50 минг қирғиз соми миқдорида мукофот берилди.

Ўйинларнинг расмий сайтидаги дастурга кўра, 2 сентябрь куни алиш, сумо, арқон тортиш, таяк тартиш (мас-рестлинг), тўққиз қўрғоол, мангала, кўк-бўру ва кўкпар бўйича баҳслар ўтказилмоқда.
Қуръа натижасига кўра, Ўзбекистон кўк-бўруда (улоқни тайқозонга ташлаш бўйича от спорти) Қирғизистон, Россия ва АҚШ билан бир гуруҳдан жой олган. Кўкпар (кўпкари) турнирида эса Ўзбекистон вакиллари Қирғизистон, Афғонистон ва Мўғулистон жамоалари билан баҳслашади.
VI Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари 6 сентябрга қадар давом этади. Спорт мусобақаларининг асосий қисми Иссиқкўл вилояти, Чўлпонота шаҳри ва Қирчин дарасида ўтказилмоқда.
Шавкат Мирзиёев VI Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари очилиш маросимида иштирок этди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.09.2026
Президент VI Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари очилиш маросимида иштирок этди
Янгиликлар лентаси
0