Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Украина Запорожье АЭСга олиб борувчи йўлларни тўсиб қўймоқда

© Sputnik / Константин Михальчевский / Медиабанкка ўтишЗапорожская АЭС находится под контролем российских военных
Запорожская АЭС находится под контролем российских военных - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.09.2026
Oбуна бўлиш
Олдинроқ "Росатом" раҳбари Алексей Лихачёв ушбу масалада МАГАТЭ кўмак беришига умид билдирган эди.
ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. Украина қўшинлари Запорожье АЭСга олиб борувчи йўлларни дронлар ва ўқ отиш билан тўсиб қўймоқда. Заводга дизель ёқилғисининг янги партиясини етказиб беришнинг иложи йўқ, деб хабар берди заводнинг алоқа директори Евгения Яшина РИА Новости агентлигига.

"Украина Қуролли кучлари томонидан кириш йўлларини тўсиб қўйиш билан боғлиқ вазият ўзгармади. Заводга керакли ёқилғи етказиб беришни ташкил қилиш ҳали ҳам имконсиз", - деди Яшина.

Унинг сўзларига кўра, бу шароитларда ташқи электр таъминоти линиясини таъмирлаш ва дизель генераторлари учун ёқилғи етказиб беришни ташкил қилиш айниқса муҳимдир.
"Ташқи энергияни тиклаш ва заводнинг етарли ёқилғи таъминотига эга бўлишини таъминлаш энг муҳим устувор вазифалардир", - деди Яшина.
Аввалроқ "Росатом" раҳбари Алексей Лихачёв Запорожье АЭС учун ёқилғи карвонига МАГАТЭ ходимлари ҳамроҳлик қилишига умид билдирганди.

"Биз МАГАТЭ ходимларидан ёқилғи карвонига ҳамроҳлик қилишини кутмоқдамиз, бу ҳозирги шароитда муҳим ресурсга айланиб, Запорожье АЭСнинг ядровий хавфсизлигига бевосита таъсир кўрсатмоқда", - деди Лихачёв журналистларга.

Шунингдек, МАГАТЭ бош директори Рафаэл Гросси Запорожье АЭСда ташқи электр таъминоти тикланмагунча ёки ёки қўшимча дизель ёқилғиси етказиб берилмагунича 10 кун ичида тўлиқ электр таъминотидан узилиши мумкинлиги ҳақида маълум қилган эди.
Маълумот учун, Запорожье АЭС 20 августдан бери ташқи электр таъминотидан узилган. Шу куни Ферросплавная-1 линиясига етказилган зарар туфайли у узилган эди. Электр таъминоти зарар кўрган ҳудуд Запорожье вилоятининг Киев назоратидаги ҳудудда жойлашган.

АЭС 13 кундан бери заҳира қувватлар ёрдамида электр билан таъминланмоқда. Ёқилғи захиралари мавжуд, аммо дизель генераторининг ишлаши энергияни тежаш учун оптималлаштирилган, деб хабар берган ЗАЭС матбуот хизмати аввалроқ.
Эслатиб ўтамиз, Запорожье АЭС Днепр дарёсининг чап қирғоғида, Энергодар шаҳри яқинида жойлашган. Бу Европадаги блоклар сони ва ўрнатилган қувват бўйича энг йирик атом электр станциясидир. Унинг ҳар бири бир гигаватт қувватга эга олтита энергия блоки мавжуд. 2022 йил октябрь ойида атом электр станцияси Россия назоратига ўтди.
Запорожская АЭС находится под контролем российских военных - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.06.2026
Запорожье атом электр станцияси яна ташқи энергия манбаисиз қолди
Янгиликлар лентаси
0