Минтақавий ташкилотлар БМТ фаолиятини тўлдириши лозим — Шавкат Мирзиёев

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана выступил на заседании в формате "ШОС плюс" в Бишкеке
Президент Узбекистана выступил на заседании в формате ШОС плюс в Бишкеке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.09.2026
Oбуна бўлиш
БМТ марказий мувофиқлаштирувчи ролини сақлаб қолиши лозим — Шавкат Мирзиёев.
ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. Минтақавий ташкилотлар БМТ фаолиятини тўлдириши лозим, деди Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Бишкекда бўлиб ўтган “ШҲТ плюс” мажлисида.

"Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ўзининг марказий, мувофиқлаштирувчи ролини сақлаб қолиши, минтақавий тузилмалар эса аввало маҳаллий шароитлар, эҳтиёжлар ва имкониятларга таянган ҳолда, умумий тамойиллар ва қарорларнинг амалга оширилишига кўмаклашиш орқали, унинг саъй-ҳаракатларини тўлдириши лозим", - деди Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек, Ўзбекистон раҳбари бугун халқаро муносабатларда содир бўлаётган ўзгаришларда, аввало, минтақавий муаммоларнинг адолатли ҳал этилишига урғу бериши зарурлигини таъкидлади.

"Янги дунё тартиботи нафақат халқаро муносабатлар тизимидаги глобал кучлар нисбатини мустаҳкамлаши, балки минтақавий муаммоларнинг адолатли ҳал этилишига ҳам хизмат қилиши лозим", - деди Ўзбекистон президенти.

Ундан ташқари, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Евроосиё маконида очиқ ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш тарафдори эканини таъкидлади.

"Биз учун ўзаро боғлиқлик – стратегик мустақиллик ва барқарорлик масаласи. Биз шундай кўп қутблилик тарафдоримизки, у янги ажратувчи чизиқларни яратмайди, балки имкониятлар маконини кенгайтиради, минтақавий лойиҳалар ва ташаббуслар ўзаро рақобатлашмайди, балки бир-бирини самарали тўлдиради", - деди президент.

Шавкат Мирзиёев “ШҲТ плюс” форматини минтақалараро мулоқот майдони сифатида ривожлантириш таклиф қилди.
Асосий вазифа – макроминтақамизда лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш мақсадида уларнинг котибиятлари ва ихтисослашган органлари ўртасида доимий ишчи алоқаларни йўлга қўйишдан иборат, деди Мирзиёев.
Шунингдек, президент Ўзбекистон бундан буён ҳам умумий фаровонликни мустаҳкамлаш ва кўп томонлама шерикликни ривожлантиришга салмоқли амалий ҳисса қўшишга тайёрлигини таъкидлади.
Шавкат Мирзиёев на саммите ШОС в Бишкеке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.09.2026
ШҲТ—2040 концепцияси: Шавкат Мирзиёев қатор ташаббусларни илгари сурди
Янгиликлар лентаси
0