Бишкекда Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев и Владимир Путин
Шавкат Мирзиёев и Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.09.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Россия етакчилари икки томонлама кун тартибининг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.
ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия президенти Владимир Путин Бишкекда учрашув ўтказишди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Россиянинг кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.
Савдо-иқтисодий ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётгани, хусусан, йил бошидан буён товар айирбошлаш ҳажми 12 фоизга ошгани қайд этилди.
Ўзаро савдонинг ижобий динамикасини сақлаб қолиш, саноат кооперацияси лойиҳаларини жадаллаштириш, шунингдек, ҳудудлараро алоқаларни фаол давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.
Шунингдек, етакчилар ўзаро ва кўп томонлама форматлардаги бўлажак тадбирлар режасини ҳам муҳокама қилдилар.
Главы государств СНГ поздравили Шавката Мирзиёева с победой на президентских выборах - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.07.2026
Мирзиёев ва Путин телефон орқали суҳбатлашди
Янгиликлар лентаси
0