https://sputniknews.uz/20260724/mirziyoev-va-putin-telefon-orqali-suhbatlashdi-59253602.html
Мирзиёев ва Путин телефон орқали суҳбатлашди
Мирзиёев ва Путин телефон орқали суҳбатлашди
Sputnik Ўзбекистон
Етакчилар Ўзбекистон – Россия ҳар томонлама стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантиришни муҳокама қилишди. 24.07.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-07-24T16:02+0500
2026-07-24T16:02+0500
2026-07-24T16:55+0500
сиёсат
владимир путин
шавкат мирзиёев
телефон суҳбати
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/04/25885424_202:112:1200:673_1920x0_80_0_0_d947dac584d6e15b4104147f059eee9c.jpg
ТОШКЕНТ, 24 июл – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия президенти Владимир Путиннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати хабар берди.Маълум қилинишича, суҳбат аввалида Путин Мирзиёевни таваллуд куни билан дилдан қутлаб, унга мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат, дўст Ўзбекистон халқининг фаровонлиги йўлидаги фаолиятида янги муваффақиятлар тилади.Етакчилар олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон – Россия ҳар томонлама стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини муҳокама қилишди.Мирзиёев ва Путин ўзаро товар айирбошлаш кўрсаткичларининг ўсиш суръатларини сақлаб қолиш, устувор йўналишларда етакчи корхона ва компанияларнинг кооперация лойиҳаларини илгари суриш, икки мамлакат ҳудудлари ўртасидаги самарали ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратди.Маданий-гуманитар алмашинув фаол давом этаётгани катта мамнуният билан қайд этилди.Ўзбекистон ва Россия етакчилари бўлажак икки томонлама тадбирлар режасини ҳам кўриб чиқди.Шунингдек, Мирзиёевни Россия Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко ва Санкт-Петербург шаҳри губернатори Александр Беглов телефон орқали қутлади.Матвиенко билан суҳбатда икки мамлакат парламентларининг Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашга хизмат қилаётган самарали ҳамкорлиги катта мамнуният билан қайд этилди.Беглов билан Ссуҳбат чоғида Ўзбекистон ҳудудларининг Санкт-Петербург шаҳри билан икки томонлама амалий ҳамкорлигини янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.“Йўл харитаси” асосида ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, янги кооперация лойиҳаларини илгари суриш ҳамда фаол маданий-гуманитар алмашинувни давом эттиришга қаратилган қўшма чоралар кўришга алоҳида эътибор қаратилди.Бугун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 69 ёшни қарши олди. Шу муносабат билан қатор давлат раҳбарлари Ўзбекистон раҳбарига қўнғироқ қилиб, уни таваллуд куни билан самимий табрикламоқда. Улар Мирзиёевга мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат, дўст Ўзбекистон халқига эса тинчлик ва равнақ тиламоқда.
https://sputniknews.uz/20260724/putin-mirziyoev-59242103.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/04/25885424_111:0:1178:800_1920x0_80_0_0_7f6df025086cd8777718a30a642b49fd.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, владимир путин, шавкат мирзиёев, телефон суҳбати
сиёсат, владимир путин, шавкат мирзиёев, телефон суҳбати
Мирзиёев ва Путин телефон орқали суҳбатлашди
16:02 24.07.2026 (янгиланди: 16:55 24.07.2026) Етакчилар Ўзбекистон – Россия ҳар томонлама стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантиришни муҳокама қилишди.
ТОШКЕНТ, 24 июл – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия президенти Владимир Путиннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати
хабар берди. Маълум қилинишича, суҳбат аввалида Путин Мирзиёевни таваллуд куни билан дилдан қутлаб, унга мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат, дўст Ўзбекистон халқининг фаровонлиги йўлидаги фаолиятида янги муваффақиятлар тилади.
Етакчилар олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон – Россия ҳар томонлама стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини муҳокама қилишди.
Мирзиёев ва Путин ўзаро товар айирбошлаш кўрсаткичларининг ўсиш суръатларини сақлаб қолиш, устувор йўналишларда етакчи корхона ва компанияларнинг кооперация лойиҳаларини илгари суриш, икки мамлакат ҳудудлари ўртасидаги самарали ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратди.
Маданий-гуманитар алмашинув фаол давом этаётгани катта мамнуният билан қайд этилди.
Ўзбекистон ва Россия етакчилари бўлажак икки томонлама тадбирлар режасини ҳам кўриб чиқди.
Шунингдек, Мирзиёевни Россия Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко ва Санкт-Петербург шаҳри губернатори Александр Беглов телефон орқали қутлади.
Матвиенко билан суҳбатда икки мамлакат парламентларининг Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашга хизмат қилаётган самарали ҳамкорлиги катта мамнуният билан
қайд этилди.Беглов билан Ссуҳбат чоғида Ўзбекистон ҳудудларининг Санкт-Петербург шаҳри билан икки томонлама амалий ҳамкорлигини янада кенгайтириш масалалари
кўриб чиқилди.“Йўл харитаси” асосида ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, янги кооперация лойиҳаларини илгари суриш ҳамда фаол маданий-гуманитар алмашинувни давом эттиришга қаратилган қўшма чоралар кўришга алоҳида эътибор қаратилди.
Бугун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 69 ёшни қарши олди. Шу муносабат билан қатор давлат раҳбарлари Ўзбекистон раҳбарига қўнғироқ қилиб, уни таваллуд куни билан самимий табрикламоқда. Улар Мирзиёевга мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат, дўст Ўзбекистон халқига эса тинчлик ва равнақ тиламоқда.