Путин Мирзиёевнинг РФ-Ўзбекистон иттифоқчилигини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссасини баҳолади

© Пресс-служба президента УзбекистанаСостоялась встреча Шавката Мирзиёева и Владимира Путина
Состоялась встреча Шавката Мирзиёева и Владимира Путина - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.07.2026
Oбуна бўлиш
Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни таваллуд куни билан табриклади.
ТОШКЕНТ, 24 июл – Sputnik. Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни таваллуд куни билан табриклаб, конструктив мулоқот ва яқин ҳамкорликда ишлашни давом эттиришдан мамнун бўлишини таъкидлади.

“Давлат раҳбари сифатидаги фаолиятингиз Ўзбекистоннинг муваффақиятли ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, жаҳон майдонида нуфузининг юксалиши билан ифодаланади. Россия-Ўзбекистон кенг қамровли стратегик шериклиги ва иттифоқчилигини мустаҳкамлашга қўшган кўп йиллик шахсий ҳиссангиз беқиёсдир”, - дейилади Кремль сайтида эълон қилинган телеграммада.

Россия президенти “яхши, дўстона муносабатларни” чин дилдан қадрлашини таъкидлади.
“Ва, албатта, икки томонлама, минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар бўйича конструктив мулоқот ва яқин ҳамкорлик ишларини давом эттиришдан мамнун бўламан”, - дея таъкидлади Путин.
Россия раҳбари Мирзиёевга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат, равнақ ва дўст Ўзбекистон халқи фаровонлиги йўлида янги ютуқлар тилади.
Бугун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 69 ёшни қарши олди. Президент 1957 йил 24 июль куни Жиззах вилоятининг Зомин туманида таваллуд топган.
ПМЭФ-2026. Пленарное заседание - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.06.2026
Россия Ўзбекистон учун вақт синовидан ўтган иттифоқчи – Мирзиёев
Янгиликлар лентаси
0