https://sputniknews.uz/20260605/rossiya-ozbekiston-58138572.html
Россия Ўзбекистон учун вақт синовидан ўтган иттифоқчи – Мирзиёев
Россия Ўзбекистон учун вақт синовидан ўтган иттифоқчи – Мирзиёев
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон раҳбари икки мамлакат муносабатлари янги даврга қадам қўйганини қайд этди. 05.06.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-06-05T19:28+0500
2026-06-05T19:28+0500
2026-06-05T20:37+0500
сиёсат
шавкат мирзиёев
россия
ўзбекистон
санкт-петербург
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/06/05/58141847_145:0:3786:2048_1920x0_80_0_0_3c1e171c221131c7c607f4445c120110.jpg
ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. Россия Ўзбекистон учун вақт синовидан ўтган иттифоқчидир, икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар янги даврга кирмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форуми ялпи мажлисида маълум қилди.Сўнгги 10 йилда ўзаро маҳсулот айланмаси уч баробардан кўпроқ – 4 миллиард доллардан 13 миллиард долларга ошди. Россия билан ҳамкорликдаги лойиҳаларнинг умумий портфели 50 миллиард доллардан ортади. Икки давлат ҳудудлари ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик изчил кенгаймоқда. Амалга оширилаётган ҳудудлараро лойиҳалар ҳажми 5 миллиард долларни ташкил этади, яна 5 миллиард долларлик инвестициялар пакети тайёрланмоқда.3-6 июнь кунлари “Прагматик мулоқот – барқарор келажак сари йўл” шиори остида 29-Петербург халқаро иқтисодий форуми бўлиб ўтмоқда.Форумнинг ялпи мажлисида Россия президенти Владимир Путин билан бирга Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этмоқда ва нутқ сўзламоқда.ПХИФ-2026 да дунёнинг 130 та мамлакатидан 20 мингдан зиёд иштирок қатнашмоқда. Бу йил форумнинг меҳмон мамлакати Саудия Арабистони бўлди.
https://sputniknews.uz/20260605/putin-ozbekiston-58136047.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/06/05/58141847_600:0:3331:2048_1920x0_80_0_0_13bb61eb1c91b11f1d0cfed4b8f61f55.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, шавкат мирзиёев, россия, ўзбекистон, санкт-петербург
сиёсат, шавкат мирзиёев, россия, ўзбекистон, санкт-петербург
Россия Ўзбекистон учун вақт синовидан ўтган иттифоқчи – Мирзиёев
19:28 05.06.2026 (янгиланди: 20:37 05.06.2026) Ўзбекистон раҳбари икки мамлакат муносабатлари янги даврга қадам қўйганини қайд этди.
ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. Россия Ўзбекистон учун вақт синовидан ўтган иттифоқчидир, икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар янги даврга кирмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форуми ялпи мажлисида
маълум қилди. “Россия Ўзбекистон учун минтақадаги шунчаки қўшни эмас. Бу бизнинг вақт синовидан ўтган стратегик шеригимиз ва иттифоқчимиз. Бугун бизнинг муносабатларимиз янги даврга қадам қўйди. Ҳамкорлик кўп даражали ва кўп қиррали тус олди”, - деди Мирзиёев.
Сўнгги 10 йилда ўзаро маҳсулот айланмаси уч баробардан кўпроқ – 4 миллиард доллардан 13 миллиард долларга ошди. Россия билан ҳамкорликдаги лойиҳаларнинг умумий портфели 50 миллиард доллардан ортади.
Икки давлат ҳудудлари ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик изчил кенгаймоқда. Амалга оширилаётган ҳудудлараро лойиҳалар ҳажми 5 миллиард долларни ташкил этади, яна 5 миллиард долларлик инвестициялар пакети тайёрланмоқда.
3-6 июнь кунлари “Прагматик мулоқот – барқарор келажак сари йўл” шиори остида 29-Петербург халқаро иқтисодий форуми бўлиб ўтмоқда.
Форумнинг ялпи мажлисида Россия президенти Владимир Путин билан бирга Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этмоқда ва нутқ сўзламоқда.
ПХИФ-2026 да дунёнинг 130 та мамлакатидан 20 мингдан зиёд иштирок қатнашмоқда. Бу йил форумнинг меҳмон мамлакати Саудия Арабистони бўлди.