https://sputniknews.uz/20260831/ukraine-armiya-yoqotishlar-60099919.html
Буданов* Украина армиясининг реал йўқотишларини ошкор қилди — The Telegraph
Буданов* Украина армиясининг реал йўқотишларини ошкор қилди — The Telegraph
Sputnik Ўзбекистон
Буданов Украина армиясини ҳозирги даражада сақлаш учун ойига камида 30 минг кишини сафарбар этиш зарурлигини айтди. The Telegraph бу рақам Киев яшираётган катта йўқотишларга ишора қилишини ёзди.
2026-08-31T15:48+0500
2026-08-31T15:48+0500
2026-08-31T15:59+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
дунё янгиликлари
дунёда
украина
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/03/1b/48592660_0:120:3072:1848_1920x0_80_0_0_41e581850ba7e438b81104dce17f6d76.jpg
ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Украина президенти девони раҳбари Кирилл Будановнинг* ҳар ойда камида 30 минг кишини сафарбар этиш зарурлиги ҳақидаги баёноти Украина Қуролли кучларининг Киев тан олганидан кўра анча катта йўқотишларга учраётганини кўрсатиши мумкин. Бу ҳақда "The Telegraph" нашри хабар берди.Буданов* 28 август куни Украина телеканалларида намойиш этилган интервьюсида ҳар ойда 30 мингдан кам одамни сафарбар этиб бўлмаслигини айтди. У бу миқдорни "мавжуд ҳолатни сақлаб туриш учун зарур бўлган минимум" деб атаган.Бу Украина армияси сафини кенгайтириш эмас, уни ҳозирги даражада ушлаб туриш учун бир йилда камида 360 минг янги ҳарбий хизматчи талаб этилишини англатади.Киевнинг Украина армияси йўқотишлари бўйича расмий баҳолари ҳам бир-бирига мос келмайди. Владимир Зеленский 31 июль куни можаро бошланганидан бери 50 мингга яқин украиналик ҳарбий ҳалок бўлганини айтди. Февраль ойида эса у 55 минг нафар ҳарбийнинг ҳалок бўлганини маълум қилган эди.Россия томони бошқа ҳисоб-китобларни келтирмоқда. Россия Қуролли кучлари Бош штаби Бош оператив бошқармаси бошлиғи Сергей Рудской февраль ойида махсус ҳарбий операция бошланганидан бери Украина томонининг жонли кучдаги йўқотишлари 1,5 миллиондан ошганини, 2025 йилнинг ўзида эса 520 мингдан зиёдни ташкил этганини билдирган.Сафарбарликка бўлган эҳтиёж Украинадаги демографик вазият фонида янада жиддий аҳамият касб этмоқда. Украина ижтимоий сиёсат вазири Денис Улютиннинг май ойидаги баҳосига кўра, Киев назоратидаги ҳудудларда 22–25 миллион киши яшамоқда. Украина демографлари эса турли ҳисоблаш усулларига қараб 28–30 миллион атрофидаги рақамларни ҳам келтирмоқда.*Кирилл Буданов Россияда террорчилар ва экстремистлар рўйхатига киритилган
https://sputniknews.uz/20260818/mendel-ukraine-59770072.html
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/03/1b/48592660_177:0:2908:2048_1920x0_80_0_0_52907293d193dbeafb1ce584412e96fd.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунё янгиликлари, дунёда, украина
дунё янгиликлари, дунёда, украина
Буданов* Украина армиясининг реал йўқотишларини ошкор қилди — The Telegraph
15:48 31.08.2026 (янгиланди: 15:59 31.08.2026) Будановга* кўра, Украина армияси сафини ҳозирги даражада сақлаш учун бир йилда камида 360 минг янги ҳарбий хизматчи керак бўлади.
ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Украина президенти девони раҳбари Кирилл Будановнинг* ҳар ойда камида 30 минг кишини сафарбар этиш зарурлиги ҳақидаги баёноти Украина Қуролли кучларининг Киев тан олганидан кўра анча катта йўқотишларга учраётганини кўрсатиши мумкин. Бу ҳақда "The Telegraph" нашри
хабар берди.
"Буданов* Украина Қуролли кучларига ойига камида 30 минг кишини жалб қилиш кераклигини айтмоқда. Унинг сўзларига кўра, бу ҳозирги армияни сақлаб қолиш учун зарур бўлган энг кам миқдор. Бундан йўқотишлар расман тан олинганидан анча юқори, деган хулосага келиш мумкин", — деб ёзди Британия газетаси.
Буданов* 28 август куни Украина телеканалларида намойиш этилган интервьюсида ҳар ойда 30 мингдан кам одамни сафарбар этиб бўлмаслигини айтди. У бу миқдорни "мавжуд ҳолатни сақлаб туриш учун зарур бўлган минимум" деб атаган.
Бу Украина армияси сафини кенгайтириш эмас, уни ҳозирги даражада ушлаб туриш учун бир йилда камида 360 минг янги ҳарбий хизматчи талаб этилишини англатади.
Киевнинг Украина армияси йўқотишлари бўйича расмий баҳолари ҳам бир-бирига мос келмайди. Владимир Зеленский 31 июль куни можаро бошланганидан бери 50 мингга яқин украиналик ҳарбий ҳалок бўлганини
айтди. Февраль ойида эса у 55 минг нафар ҳарбийнинг ҳалок бўлганини
маълум қилган эди.
Россия томони бошқа ҳисоб-китобларни келтирмоқда. Россия Қуролли кучлари Бош штаби Бош оператив бошқармаси бошлиғи Сергей Рудской февраль ойида махсус ҳарбий операция бошланганидан бери Украина томонининг жонли кучдаги йўқотишлари 1,5 миллиондан ошганини, 2025 йилнинг ўзида эса 520 мингдан зиёдни ташкил этганини билдирган.
Сафарбарликка бўлган эҳтиёж Украинадаги демографик вазият фонида янада жиддий аҳамият касб этмоқда. Украина ижтимоий сиёсат вазири Денис Улютиннинг май ойидаги баҳосига кўра, Киев назоратидаги ҳудудларда 22–25 миллион киши яшамоқда. Украина демографлари эса турли ҳисоблаш усулларига қараб 28–30 миллион атрофидаги рақамларни ҳам келтирмоқда.
*Кирилл Буданов Россияда террорчилар ва экстремистлар рўйхатига киритилган