Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Мендель Зеленский миллий сиёсатини ўз жонига қасд қилиш деб атади

© CC BY-SA 4.0 / Администрация Президента Украины /Бывшая пресс-секретарь Зеленского Юлия Мендель. Архивное фото
Бывшая пресс-секретарь Зеленского Юлия Мендель. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.08.2026
Oбуна бўлиш
Зеленскийнинг собиқ матбуот котиби Юлия Мендель Украинада 18–60 ёшли аҳолини оммавий сафарбар қилиш мамлакат учун ҳалокатли бўлишини айтди.
ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Зеленский Украинада тинчликка эришиш имкониятларидан фойдаланиш ўрнига мамлакат учун ўз жонига қасд қилишга тенг сиёсат олиб бормоқда, деб ҳисоблайди унинг собиқ матбуот котиби Юлия Мендель. Бу ҳақда у X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзди.

"Ҳатто Украинада қолган 18–60 ёшли барча эркак ва аёлларни жанг қилишга мажбурлаганда ҳам, бу миллий ўз жонига қасд қилиш бўлади", — деб ёзди Мендель.

Унинг сўзларига кўра, ҳозир Украинада ушбу ёш тоифасидаги 10 миллиондан ортиқ бўлмаган киши қолган. Шундан тахминан 4 миллиони чақирув ёшидаги эркаклар.
Мендель Украина ҳукумати имкон қадар кўпроқ эркакларни фронтга жўнатишга уринаётганини, сафарбарликдан озод қилиш тартиблари қатъийлаштирилаётганини ҳамда аёлларни сафарбар қилиш эҳтимолига жамият муносабати ўрганилаётганини таъкидлади.
Собиқ матбуот котибининг фикрича, бундай сиёсат тинчликка эришиш ўрнига мамлакатнинг ўзини заифлаштирмоқда. У жаҳон ҳамжамиятини Украинадаги бундай сиёсатни қўллаб-қувватламасликка чақирди.
Шу куни Мендель Украина ҳукуматини Россия билан можарони тугатишга ҳам чақирди. Бунга Киевдаги мажбурий сафарбарлик акс этган видео сабаб бўлди. Кадрларда ҳарбий комиссариат ходимлари итини сайр қилдириб юрган эркакни автобусга мажбуран олиб киргани, унинг ити эса кўчада ёлғиз қолгани акс этган.
Мендель мажбурий сафарбарликни кескин танқид қилиб, ҳукуматни можарони тўхтатишга чақирди.
Юлия Мендель 2019–2021 йилларда Владимир Зеленскийнинг матбуот котиби бўлиб ишлаган.
Украинские болельщики танцуют перед матчем чемпионата Европы в Бухаресте  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.05.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Улютин: Украина аҳолиси 22–25 млн кишигача камайди
Янгиликлар лентаси
0