Уран, мудофаа саноати ва UzQR тўловлари — Моди ташрифининг қўшимча тафсилотлари

© сайт премьер-министра ИндииВстреча президента Шавката Мирзиёева с премьер-министром Индии Нарендрой Моди
Встреча президента Шавката Мирзиёева с премьер-министром Индии Нарендрой Моди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.08.2026
Oбуна бўлиш
Ҳиндистон Моди ташрифи якунлари бўйича мудофаа саноати, UZQR, Оролбўйи ва бошқа соҳаларга оид тафсилотларни эълон қилди.
ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Ҳиндистон томони бош вазир Нарендра Модининг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунлари бўйича қатор қўшимча тафсилотларни эълон қилди.
Ҳиндистон бош вазири сайтида ташриф натижалари имзоланган меморандум ва битимлар ҳамда алоҳида эълонларга ажратилган.
Хусусан, Моди қўшма матбуот анжуманида келгусида икки мамлакат мудофаа саноати корхоналари ўртасида тўғридан-тўғри алоқалар, қўшма ишлаб чиқариш ва қўшма ишланмалар рағбатлантирилишини билдирди.
Ташриф натижалари рўйхатида тўлов тизимларига оид тижорий келишув ҳам бор. "NPCI International Payments Limited" ва Ўзбекистон Миллий банклараро процессинг маркази ўртасидаги келишув Ҳиндистоннинг UPI иловаларига Ўзбекистонда UZQR миллий QR-кодини сканерлаб тўлов қилиш имконини бериши керак.
Ҳиндистон Оролбўйини кўкаламзорлаштириш ва экологик реабилитация қилиш учун 1 млн доллар грант ажратишини ҳам маълум қилди. Лойиҳа техник кўмакни ҳам қамраб олади.
Томонлар нотариф тўсиқлар ва инвестициявий ғовларни бартараф этиш бўйича қўшма ишчи гуруҳ тузишга, шунингдек, Ўзбекистон — Ҳиндистон преференциал савдо битими бўйича кейинги қадамларни белгиланган муддатларда кўриб чиқишга келишиб олди.
Бундан ташқари, Ўзбекистонда ҳинд тилини ўрганиш учун Лал Баҳодур Шастри номидаги 100 та стипендия ажратилиши ва Тошкент давлат шарқшунослик университетида ICCR санскрит кафедраси ташкил этилиши эълон қилинди.
Шунингдек, Моди Ўзбекистондан Ҳиндистонга уранни узоқ муддатли етказиб бериш бўйича келишувни шакллантиришда эришилган силжишни юқори баҳолади.
"DD News" музокаралар якунларини ёритар экан, икки мамлакат мудофаа саноати ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ривожлантириш, қўшма ишлаб чиқариш ва қўшма ишланмаларга алоҳида эътибор қаратди.
Принят солидный пакет документов, направленных на укрепление узбекско-индийского партнерства  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.08.2026
Тиббиёт, геология ва туризм: Ўзбекистон ва Ҳиндистон 12 та ҳужжат имзолади
Янгиликлар лентаси
0