Тиббиёт, геология ва туризм: Ўзбекистон ва Ҳиндистон 12 та ҳужжат имзолади

© Пресс-служба президента УзбекистанаПринят солидный пакет документов, направленных на укрепление узбекско-индийского партнерства
Принят солидный пакет документов, направленных на укрепление узбекско-индийского партнерства  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.08.2026
Oбуна бўлиш
Ҳужжатлар тиббиёт, таълим, геология, туризм, археология, экология, маданият ва ҳудудлараро ҳамкорликни қамраб олди.
ТОШКЕНТ, 30 август — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди иштирокида икки томонлама 12 та ҳужжат қабул қилинди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Олий даражадаги музокаралар якунлари бўйича қўшма баёнот имзоланди. Шунингдек, томонлар 2026–2030 йилларга мўлжалланган маданий алмашинувлар дастурини қабул қилди.
Тиббиёт соҳасида Аюрведа ва анъанавий тиббиётнинг бошқа йўналишларида ҳамкорлик қилиш бўйича меморандум имзоланди. Олий таълим ва илмий тадқиқотлар, шунингдек, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича ҳам алоҳида битимлар қабул қилинди.
Ҳиндистон ва Ўзбекистон мутахассислари Сурхондарё вилоятидаги Фаёзтепа ва Қоратепа ёдгорликларида биргаликда археологик тадқиқотлар ўтказади. Бу борада тегишли баённома имзоланди.
Ҳужжатлар тўпламидан иқтисодий ва молиявий мулоқот, геология ва минерал ресурслар ҳамда архив иши соҳаларидаги ҳамкорлик меморандумлари ҳам жой олди.
Бундан ташқари, 2026–2028 йилларга мўлжалланган туризм соҳасидаги ҳамкорлик дастури қабул қилинди. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети Ҳиндистондаги Сушма Свараж номидаги Ташқи алоқалар институти билан ҳамкорлик ўрнатади.
Самарқанд вилояти ва Ҳиндистоннинг Гужарат штати ўртасида шериклик муносабатларини йўлга қўйиш тўғрисида ҳам битим имзоланди.
Шу куни Кўксарой қароргоҳида Нарендра Модига Ўзбекистоннинг "Олий Даражали Дўстлик" орденини топшириш маросими ҳам бўлиб ўтди.
Переговоры Шавката Мирзиёева и Премьер-министра Республики Индия Нарендра Моди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.08.2026
Савдони 1,3 млрд дан 5 млрд долларгача ошириш: Мирзиёев ва Моди нималарга келишди
Янгиликлар лентаси
0