https://sputniknews.uz/20260830/mirziyoev-modi-kelishuv-60078197.html
Савдони 1,3 млрд дан 5 млрд долларгача ошириш: Мирзиёев ва Моди нималарга келишди
Савдони 1,3 млрд дан 5 млрд долларгача ошириш: Мирзиёев ва Моди нималарга келишди
Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев ва Нарендра Моди савдони 5 млрд долларга етказиш, саноат лойиҳаларини бошлаш ва ташқи ишлар вазирлари даражасида янги механизм тузишга келишди.
2026-08-30T13:53+0500
2026-08-30T13:53+0500
2026-08-31T10:38+0500
сиёсат
ташриф
нарендра моди
ҳиндистон
ҳамкорлик
иқтисод
шавкат мирзиёев
савдо
маданият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/1e/60078033_0:174:1900:1243_1920x0_80_0_0_7ad9854c9f3cd57388c88dc2ba5f5133.jpg
ТОШКЕНТ, 30 август — Sputnik. Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди музокара ўтказди.Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.Етакчилар 2030 йилга қадар икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини 5 млрд долларга етказиш бўйича зарур чораларни кўришга келишиб олдилар. Ҳиндистон ҳукумати маълумотига кўра, 2025 йилда ўзаро савдо 1,3 млрд долларни ташкил этган.Ҳиндистоннинг етакчи компаниялари билан энергетика, электротехника, металлургия, муҳим минераллар, тиббиёт, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги ва заргарлик саноатида ҳамкорликни ривожлантириш режалаштирилмоқда.Томонлар сиёсий мулоқотни барча даражаларда, жумладан, парламентлардаги дўстлик гуруҳлари, Ҳукуматлараро комиссия ва Ишбилармонлар кенгаши доирасида фаоллаштиради. Ташқи ишлар вазирлари даражасида янги мувофиқлаштирувчи механизм таъсис этилади.Музокараларда Андижон вилояти ва Гужарат штати, Фарғона вилояти ва Ҳарьяна штати, шунингдек, Самарқанд вилояти ва Агра ўртасидаги шерикликни кенгайтириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.Ташриф доирасида маданий алмашинув бўйича беш йиллик дастурни имзолаш кўзда тутилган. У маданият кунлари, концертлар, кўргазмалар, форумлар ва кинофестивалларни мунтазам ўтказишни назарда тутади.Музокаралар якунида ҳар бир устувор йўналиш бўйича масъул ижрочилар, аниқ механизмлар ва муддатлар кўрсатилган "йўл хариталари"ни ишлаб чиқиш топширилди.
https://sputniknews.uz/20260829/narendra-modi-mustaqillik-monumenti-poyiga-gul-qoydi-60070496.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/1e/60078033_81:0:1769:1266_1920x0_80_0_0_3b0fffe8aab9d5977b74f07b581ea51f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ташриф, нарендра моди , ҳиндистон, ҳамкорлик, иқтисод, шавкат мирзиёев, савдо, маданият
сиёсат, ташриф, нарендра моди , ҳиндистон, ҳамкорлик, иқтисод, шавкат мирзиёев, савдо, маданият
Савдони 1,3 млрд дан 5 млрд долларгача ошириш: Мирзиёев ва Моди нималарга келишди
13:53 30.08.2026 (янгиланди: 10:38 31.08.2026) Ўзбекистон ва Ҳиндистон 2030 йилгача ўзаро савдо ҳажмини қарийб тўрт баробар ошириш ҳамда янги саноат лойиҳаларини бошлашга келишди.
ТОШКЕНТ, 30 август — Sputnik. Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди музокара ўтказди.Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар берди.
Етакчилар 2030 йилга қадар икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини 5 млрд долларга етказиш бўйича зарур чораларни кўришга келишиб олдилар. Ҳиндистон ҳукумати маълумотига кўра, 2025 йилда ўзаро савдо 1,3 млрд долларни ташкил этган.
Саноат кооперациясини кенгайтириш ва янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш музокараларнинг асосий мавзуларидан бири бўлди.
Ҳиндистоннинг етакчи компаниялари билан энергетика, электротехника, металлургия, муҳим минераллар, тиббиёт, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги ва заргарлик саноатида ҳамкорликни ривожлантириш режалаштирилмоқда.
Томонлар сиёсий мулоқотни барча даражаларда, жумладан, парламентлардаги дўстлик гуруҳлари, Ҳукуматлараро комиссия ва Ишбилармонлар кенгаши доирасида фаоллаштиради. Ташқи ишлар вазирлари даражасида янги мувофиқлаштирувчи механизм таъсис этилади.
Музокараларда Андижон вилояти ва Гужарат штати, Фарғона вилояти ва Ҳарьяна штати, шунингдек, Самарқанд вилояти ва Агра ўртасидаги шерикликни кенгайтириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Ташриф доирасида маданий алмашинув бўйича беш йиллик дастурни имзолаш кўзда тутилган. У маданият кунлари, концертлар, кўргазмалар, форумлар ва кинофестивалларни мунтазам ўтказишни назарда тутади.
Ўзбекистон ва Ҳиндистон БМТ, ШҲТ, БРИКС ҳамда бошқа халқаро тузилмаларда бир-бирининг ташаббусларини қўллаб-қувватлашни давом эттиради.
Музокаралар якунида ҳар бир устувор йўналиш бўйича масъул ижрочилар, аниқ механизмлар ва муддатлар кўрсатилган "йўл хариталари"ни ишлаб чиқиш топширилди.