Global Times: жанговар шароитда синалган Хитойнинг J-10CE қирувчилари энди Ўзбекистонда

© Министерство обороныИстребители J-10CE продемонстрированы в составе ВВС Узбекистана
Истребители J-10CE продемонстрированы в составе ВВС Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.08.2026
Oбуна бўлиш
Маълумотларга кўра, Ўзбекистон Покистондан кейин Хитойнинг J-10CE қирувчиларини қабул қилган иккинчи хорижий давлат бўлди.
ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Покистон ҳарбий-ҳаво кучлари жанговар шароитда қўллаган Хитойнинг J-10CE қирувчи самолётлари энди Ўзбекистонда ҳам пайдо бўлди. Бу ҳақда Хитойнинг "Global Times" давлат нашри хабар берди.
Нашр Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги тарқатган кадрларни таҳлил қилиб, уларда J-10CE қирувчилари акс этганини қайд этди. Видеода Ўзбекистон Ҳарбий-ҳаво кучларининг таниш белгилари туширилган олтита самолёт кўринади.

“Бу Ўзбекистон Покистондан кейин J-10CE қирувчиларини харид қилган иккинчи хорижий давлатга айланганини тасдиқлайди ва Хитойнинг замонавий қирувчи самолётлари Марказий Осиё бозорига кириб борганини кўрсатади”, — дейилади хабарда.

Хитойлик ҳарбий эксперт Чжан Цзюншэнинг фикрича, намойиш этилган олтита самолёт босқичма-босқич етказиб беришнинг биринчи қисми бўлиши мумкин. Бироқ Ўзбекистон ва Хитой шартнома қиймати, харид қилинган қирувчиларнинг умумий сони ҳамда етказиб бериш муддатларини расман очиқламаган.
Нашр Ўзбекистон J-10CE самолётларини танлаган бўлиши мумкинлигининг тўртта асосий сабабини келтирди.
Биринчидан, мамлакат Ҳарбий-ҳаво кучларидаги эскирган техникаларни замонавий самолётлар билан алмаштириш зарурати мавжуд. Иккинчидан, J-10CE имкониятлари ўхшаш бўлган Ғарб қирувчиларига нисбатан арзонроқ ва техник хизмат кўрсатиш харажатлари камроқ деб баҳоланмоқда.
Учинчидан, қирувчи жанговар шароит ва халқаро машғулотларда синовдан ўтган. Покистон J-10CE самолётларини 2025 йил май ойидаги Ҳиндистон билан тўқнашувларда қўллаганини маълум қилган.
Тўртинчидан, J-10CE Ўзбекистондаги Хитойда ишлаб чиқарилган бошқа ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари билан ягона ахборот тизимида ишлаши мумкин.

"Global Times" нашрига кўра, самолёт фаол фазаланган антенна панжарасига эга радар, замонавий радиоэлектрон воситалар ва узоқ масофадаги нишонларга зарба бериш имконияти билан жиҳозланган. У ҳаводаги, ердаги ва денгиздаги нишонларга қарши қўлланиши мумкин.

Аввалроқ хорижий нашрларда Ўзбекистон жами 24 та J-10CE олиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Аммо бу рақам ҳозиргача расман тасдиқланмаган.
Президент посетил Чирчикский авиационный ремонтный завод - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.01.2026
Airbus вертолётлари ва Су-25: президент Чирчиқ авиация заводига ташриф буюрди
Янгиликлар лентаси
0