https://sputniknews.uz/20260830/uzbekistan-eksport-ozgarish-60073697.html
Олтин — 2,7 баробар, газ — 36 фоиз: Ўзбекистон экспорти қандай ўзгарди
Олтин — 2,7 баробар, газ — 36 фоиз: Ўзбекистон экспорти қандай ўзгарди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда олтин экспорти 2,7 баробар, газ экспорти 36,2 фоиз камайди. Айни пайтда нефть маҳсулотлари ва электр энергияси экспорти сезиларли ўсган.
2026-08-30T10:13+0500
2026-08-30T10:13+0500
2026-08-30T10:13+0500
миллий статистика қўмитаси
экспорт
олтин
газ
нефть
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/15/46216933_0:105:3269:1944_1920x0_80_0_0_1886c8d0443fcab9b3087e1d0ccdc331.jpg
ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь–июль ойларида олтин экспорти 2,7 баробар, табиий ва сунъий газ экспорти эса 36,2 фоизга камайди. Бу Миллий статистика қўмитасининг ташқи савдо бўйича ҳисоботида қайд этилган.Расмий маълумотларга кўра, етти ойда Ўзбекистон 2,8 млрд долларлик номонетар, яъни валюта захираси сифатида эмас, товар шаклида экспорт қилинадиган олтин сотган.Январь–июнь ойларида олтин экспорти 1,5 млрд долларни ташкил этган эди. Етти ойлик натижа билан таққосланганда, июль ойининг ўзида қарийб 1,3 млрд долларлик олтин экспорт қилингани маълум бўлади. Жорий йилда олтин экспорти фақат апрель ва июль ойларида қайд этилган.Ҳисобот даврида табиий ва сунъий газ экспорти ҳам 36,2 фоизга камайиб, 279,7 млн долларни ташкил этган.Айни пайтда нефть ва нефть маҳсулотлари экспорти 51,2 фоизга ўсиб, 515,9 млн долларга, электр энергияси экспорти эса 30,3 фоизга кўпайиб, 134 млн долларга етган.Умуман, январь–июль ойларида Ўзбекистон экспорти 19,9 млрд долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,6 фоизга камайган. Бироқ олтин ҳисобга олинмаганда, экспорт ҳажми 13,1 млрд доллардан 17,13 млрд долларгача — 30,8 фоизга ўсган.
https://sputniknews.uz/20260730/uzbekistan-savdo-aylanma-59379479.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/15/46216933_270:0:3001:2048_1920x0_80_0_0_120e5fb23345092220a34b761624de4d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
миллий статистика қўмитаси , экспорт, олтин, газ, нефть, ўзбекистон
миллий статистика қўмитаси , экспорт, олтин, газ, нефть, ўзбекистон
Олтин — 2,7 баробар, газ — 36 фоиз: Ўзбекистон экспорти қандай ўзгарди
Етти ойда олтин экспорти 2,7 баробар, газ етказиб бериш эса 36 фоиз камайди. Нефть маҳсулотлари экспорти 1,5 баробар ошган.
ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь–июль ойларида олтин экспорти 2,7 баробар, табиий ва сунъий газ экспорти эса 36,2 фоизга камайди. Бу Миллий статистика қўмитасининг ташқи савдо бўйича ҳисоботида
қайд этилган.
Расмий маълумотларга кўра, етти ойда Ўзбекистон 2,8 млрд долларлик номонетар, яъни валюта захираси сифатида эмас, товар шаклида экспорт қилинадиган олтин сотган.
Шундай қилиб, олтин экспорти қиймати бир йилда қарийб 4,8 млрд долларга ёки 63,1 фоизга қисқарган. Қимматбаҳо металлнинг умумий экспортдаги улуши ҳам 36,7 фоиздан 14,1 фоизга тушган.
Январь–июнь ойларида олтин экспорти 1,5 млрд долларни ташкил этган эди. Етти ойлик натижа билан таққосланганда, июль ойининг ўзида қарийб 1,3 млрд долларлик олтин экспорт қилингани маълум бўлади. Жорий йилда олтин экспорти фақат апрель ва июль ойларида қайд этилган.
Ҳисобот даврида табиий ва сунъий газ экспорти ҳам 36,2 фоизга камайиб, 279,7 млн долларни ташкил этган.
Айни пайтда нефть ва нефть маҳсулотлари экспорти 51,2 фоизга ўсиб, 515,9 млн долларга, электр энергияси экспорти эса 30,3 фоизга кўпайиб, 134 млн долларга етган.
Натижада газ экспортидаги пасайишга қарамай, минерал ёқилғи, мойлаш материаллари ва шу каби маҳсулотлар экспорти умумий ҳисобда 5,4 фоизга ошиб, 931,5 млн долларни ташкил қилган.
Умуман, январь–июль ойларида Ўзбекистон экспорти 19,9 млрд долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,6 фоизга камайган. Бироқ олтин ҳисобга олинмаганда, экспорт ҳажми 13,1 млрд доллардан 17,13 млрд долларгача — 30,8 фоизга ўсган.