Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси қандай ўзгарди — инфографика

Oбуна бўлиш
2026 йилнинг ярмида Ўзбекистон ташқи савдоси 41 млрд долларга етди, импорт ўсиши фонида манфий сальдо 9,2 млрд долларга чиқди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил январь-июнь ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 41 млрд долларни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7,4 фоизга кўп.
Ҳисоботга кўра, экспорт 15,9 млрд доллар бўлиб, йиллик ҳисобда 8,8 фоизга камайган. Импорт эса 25,1 млрд долларга етиб, 21 фоизга ошган.
Натижада ташқи савдо сальдоси манфий бўлиб қолди ва 9,2 млрд долларга етди. Ўтган йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 3,38 млрд доллар минус бўлган эди.
Шу билан бирга, олтинни ҳисобга олмаган товарлар экспорти 8,2 млрд долларга етди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 28,7 фоизга ўсди.
Янгиликлар лентаси
0