https://sputniknews.uz/20260830/russia-ukraine-javob-zarba-60076562.html
Россия Украина энергетикасига янги жавоб зарбаларини тайёрламоқда — РФ Мудофаа вазирлиги
Россия Украина энергетикасига янги жавоб зарбаларини тайёрламоқда — РФ Мудофаа вазирлиги
Sputnik Ўзбекистон
Россия Мудофаа вазирлиги Киев ва Николаевдаги ҳарбий саноат ҳамда порт объектлари зарарланганини, Украина энергетикасига оммавий зарбалар тайёрланаётганини маълум қилди.
2026-08-30T12:31+0500
2026-08-30T12:31+0500
2026-08-30T13:41+0500
дунё янгиликлари
дунёда
россия мудофаа вазирлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1217/04/12170419_0:80:3359:1969_1920x0_80_0_0_a293b0b195cacf054c7366c662d80731.jpg
ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Россия Қуролли кучлари Украина ҳарбий саноат корхоналари ва денгиз портларига гуруҳли зарбалар беришда давом этди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилди.Корхона омборларидан дронлар ва улар учун ўқ-дорилар ишлаб чиқарувчи “Ақлли ўқ-дорилар” илмий-техник ва муҳандислик компанияси манфаатларида портловчи моддаларни сақлаш учун фойдаланилган.Шунингдек, Киевда масофадан бошқариладиган катерларни йиғиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи кемасозлик корхонаси ҳам нишонга олинган.Бундан ташқари, Николаев вилоятидаги Трихати аҳоли пунктида порт фаолиятини таъминлаб турган электр подстанциясига зарба берилган.Россия Мудофаа вазирлиги Киев томонининг Россия фуқаролик инфратузилмаси ва ёқилғи-энергетика мажмуасига ҳужумларига жавобан Украина энергетика объектларига оммавий зарбалар беришга тайёргарлик бошланганини ҳам маълум қилди.
https://sputniknews.uz/20260829/rossiya-zarbasidan-song-kiev-viloyatida-portlashlar-tonggacha-davom-etdi-60059295.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1217/04/12170419_315:0:3044:2047_1920x0_80_0_0_c41cda9ee7c4617a75ed180623563b6f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунё янгиликлари, дунёда, россия мудофаа вазирлиги
дунё янгиликлари, дунёда, россия мудофаа вазирлиги
Россия Украина энергетикасига янги жавоб зарбаларини тайёрламоқда — РФ Мудофаа вазирлиги
12:31 30.08.2026 (янгиланди: 13:41 30.08.2026) ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Россия Қуролли кучлари Украина ҳарбий саноат корхоналари ва денгиз портларига гуруҳли зарбалар беришда давом этди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги
маълум қилди.
Корхона омборларидан дронлар ва улар учун ўқ-дорилар ишлаб чиқарувчи “Ақлли ўқ-дорилар” илмий-техник ва муҳандислик компанияси манфаатларида портловчи моддаларни сақлаш учун фойдаланилган.
Шунингдек, Киевда масофадан бошқариладиган катерларни йиғиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи кемасозлик корхонаси ҳам нишонга олинган.
Россия Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, Николаев портида денгиз юкларини қайта ишлаш терминали ҳамда Украина Қуролли кучларини таъминлаш учун ҳарбий мол-мулк сақланган тўртта омбор зарарланган.
Бундан ташқари, Николаев вилоятидаги Трихати аҳоли пунктида порт фаолиятини таъминлаб турган электр подстанциясига зарба берилган.
Россия Мудофаа вазирлиги Киев томонининг Россия фуқаролик инфратузилмаси ва ёқилғи-энергетика мажмуасига ҳужумларига жавобан Украина энергетика объектларига оммавий зарбалар беришга тайёргарлик бошланганини ҳам маълум қилди.