Россия зарбасидан сўнг Киев вилоятида портлашлар тонггача давом этди
12:11 29.08.2026 (янгиланди: 12:13 29.08.2026)

© Министерство обороны РФ
/ Oбуна бўлиш
Ҳарбий омборхоналар портлаши оқибатида кўплаб маҳаллий аҳоли эвакуация қилинган, уйларга зарар етган.
ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Ўтган тунда Россия Қуролли кучлари Киев вилоятида Украина Мудофаа вазирлигининг транспорт ва логистика марказларига гуруҳли зарба берди, деб хабар қилди Мудофаа вазирлиги.
Узоқ масофали аниқ нишонга олувчи қуроллар билан Киев ва Киев вилоятидаги бир неча нишонларга зарба берилган:
Узоқ масофали аниқ нишонга олувчи қуроллар билан Киев ва Киев вилоятидаги бир неча нишонларга зарба берилган:
Чайки шаҳридаги "ФИМ Сервис" транспорт ва логистика марказига, унинг омборлари "Фламинго" узоқ масофали ракеталари учун компонентларни сақлаш учун ишлатилган;
Калиновкадаги логистика марказига, Ғарб мамлакатларидан келган ҳарбий юкларни тақсимлашни амалга оширадиган божхона терминалига;
Милая қишлоғидаги "Файр Поинт" МЖЧнинг ўқ-дорилар омборига. У ерда узоқ масофали учувчисиз аппаратлари учун компонентлар сақланган.
Бундан ташқари ўтган тунда Россия Қуролли кучлари Измаил портида, УҚКнинг ёқилғи-мойлаш материаллари тушириш жойларига, Николаев портида денгиз юк ташиш терминали, ҳарбий юкларни тушириш ва сақлаш учун ишлатиладиган логистика марказлари, ҳарбий техника учун 18 та омборхонага зарбарлар берилди.
Киев яқинида ҳарбий юклар сақланадиган "омборхоналар"да ёнғин ва портлашлар тонгга қадар давом этди. Киев-Чоп йўлининг бир қисми ёпилди. Бу ҳақида маҳаллий пабликларда кўплаб фото ва видеолар жойлаштирилди.
Киев яқинида ҳарбий юклар сақланадиган "омборхоналар"да ёнғин ва портлашлар тонгга қадар давом этди. Киев-Чоп йўлининг бир қисми ёпилди. Бу ҳақида маҳаллий пабликларда кўплаб фото ва видеолар жойлаштирилди.
"Кучли портлаш, кўплаб снарядлар ҳавога учиб, юзлаб метрга тарқалди. Ўнлаб уйлар шикастланган. Майдон жуда катта", - дейилади хабарда.
Буча туманидаги ҳарбий завод ҳудудига берилган зарбадан сўнг, иккинчи даражали портлаш бошланди ва тонггача давом этди. Яқин атрофдаги фуқаро уйларининг кўпи шикастланган, маҳаллий аҳоли эвакуация қилинмоқда.
Украина Бош прокуратураси Милая қишлоғидаги завод ҳудудида дрон зарбаси натижасида катта ёнғин ва портлаш содир бўлганини маълум қилди. Хабар қилинишича, "портловчи буюмлар ва материалларни жойлаштириш ва сақлашнинг қонунийлиги" текширилади.
Украина бош вазири Сергей Корецкий Киев вилоятидаги янги портлашлар ҳақида изоҳ берар экан "Вишневодаги вазият сабоқ бермади. Бу жиноий бепарволик" деди.
Эслатиб ўтамиз, Июль ойида Киев вилоятидаги Вишнево аҳоли пунктида жойлашган Украина ракеталари ва бошқа ўқ-дорилар сақланган омборхонага берилган зарбадан сўнг, кучли ёнғин ва иккинчи даражали портлашлар содир бўлган эди. Бунинг оқибатида атрофда кўплаб уйлар шикастланган, аҳоли эвакуация қилинган эди. Кейинчалик Зеленский портлаган ҳарбий омбор турар-жой ҳудудига жуда яқин жойлашганлигини тасдиқлади ва "Укроборонпром" бош директори истеъфога чиққан эди.
