Экспортчиларга хорижий ҳамкорлар қарзини ўз маблағидан ёпишга рухсат берилди

© Sputnik / Бахром ХатамовГрузовые контейнеры в железнодорожном терминале Ташкента
Грузовые контейнеры в железнодорожном терминале Ташкента - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.08.2026
Oбуна бўлиш
Экспортчи товар ёки хизмат учун хориждан пул келмаган тақдирда, муддати ўтган дебитор қарздорликни ўз маблағи ҳисобидан ёпиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 30 август — Sputnik. Ўзбекистонда экспорт операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликни сўндириш учун бир марталик умумдавлат акцияси эълон қилинди. Бу президентнинг жорий йил 27 августдаги ПФ–176-сонли фармонида белгиланган.
Янги механизм экспорт қилинган товар, бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат учун хорижий ҳамкор белгиланган муддатда пул тўламаган ҳолатларга тааллуқли.
Бундай вазиятда экспортчи хориждан келиб тушиши керак бўлган маблағни ўз ҳисобидан қоплаб, "E-kontrakt" тизимида муддати ўтган деб қайд этилган дебитор қарздорликни сўндириши мумкин.
Акция 2027 йил 1 январгача амал қилади. У фармон кучга киргунига қадар амалда экспорт қилинган товарлар, ишлар ва хизматлар бўйича шаклланган қарздорликларга нисбатан қўлланилади.
Механизм устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсларга, шунингдек, бундай ташкилотлар камида 50 фоиз улушга эга бўлган корхоналарга татбиқ этилмайди.
2027 йил 1 январдан ташқи савдо активларини ўз вақтида қайтармаганлик учун белгиланган жаримани суд орқали икки баробар камайтириш имконияти ҳам пайдо бўлади.
Бунинг учун тадбиркор қарзни ундириш бўйича суд, арбитраж ёки бошқа воситалар орқали ўзига боғлиқ барча чораларни кўрган бўлиши, активларнинг 50 фоиздан ортиқ қисмини қайтариши ёки тўлов халқаро санкциялар, банк тизимидаги чекловлар ва валюта тақиқлари сабабли кечиккан бўлиши керак. Ушбу шартлардан биттасининг бажарилиши етарли.
Аввалроқ давлат улуши бўлмаган тадбиркорларга ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун жарима қўллаш ва уни ундиришга 2027 йил 1 январгача мораторий эълон қилинган эди. Мораторий даврида қарздорлик бартараф этилса, аввал қўлланган жарималар бекор қилинади.
Мирзиёев проводит открытый диалог с предпринимателями - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.08.2025
Тадбиркорлар учун молия ва солиқ енгилликлари белгиланди - Президент фармони
Янгиликлар лентаси
0