АЭС қурилиши жадаллашмоқда: арматура, бетон, квартира ижараси учун тендерлар эълон қилинди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев и Владимир Путин дали старт началу строительства АЭС в Узбекистане
Шавкат Мирзиёев и Владимир Путин дали старт началу строительства АЭС в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.08.2026
Oбуна бўлиш
“Атомстройэкспорт” АЭС қурилиши учун бетон, арматура ва ускуналар хариди ҳамда ўз ходимларига 54 та уй-жой ижараси бўйича тендерлар очди.
ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Ўзбекистондаги атом электр станцияси қурилиши учун зарур материаллар, ускуналар ва хизматларни харид қилиш бўйича янги тендерлар эълон қилинди. Бу ҳақда “Атомстройэкспорт”нинг харидлар портали маълумотларида қайд этилган.
Жумладан, компания темир-бетон конструкциялар учун арматура прокати ва қурилиш арматураси етказиб берувчиларни қидирмоқда. Арматуранинг бир қисми АЭС қурилишида иштирок этаётган шўба қурилиш ташкилоти учун харид қилинади.
Шунингдек, қувур ва цех учун металл прокати, бетон қоришмалари, визуал ҳамда ўлчов назорати асбоблари, махсус кийим, шахсий ҳимоя воситалари ва яна қатор зарур маҳсулотларни харид қилиш бўйича тендерлар эълон қилинган.
Бундан ташқари, “Атомстройэкспорт”нинг Ўзбекистондаги Доимий муассасаси ходимларини вақтинча жойлаштириш учун Жиззах вилояти Фариш туманида 54 та турар жойни ижарага олиш бўйича тендер эълон қилинди.
Ушбу харидлар АЭС майдончасидаги ишлар кўлами ва жалб этилаётган ходимлар сони ортиб бораётганини кўрсатади.
Эслатиб ўтамиз, март ойида реактор биноси асосини тайёрлаш учун қарийб 900 куб метр бетон қуйиш ишлари бошланган эди. 4 июнда эса биринчи энергоблок пойдеворига илк бетон қуйилиб, объект расман қурилаётган атом иншооти мақомини олди.
Станция таркибида иккита ВВЭР-1000 ва ҳар бири 55 МВт қувватга эга иккита РИТМ-200Н реактори бўлади.
Атомный город, новые специальности и стажировки: как Узбекистан готовится к запуску АЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.07.2026
Матбуот маркази
Атом шаҳарлари ва янги мутахассисликлар: АЭС ишга тушишига қандай тайёргарлик кўрилмоқда
Янгиликлар лентаси
0