https://sputniknews.uz/20260709/aes-ish-tushish-tayyorgarlik-58932047.html
Атом шаҳарлари ва янги мутахассисликлар: АЭС ишга тушишига қандай тайёргарлик кўрилмоқда
Атом шаҳарлари ва янги мутахассисликлар: АЭС ишга тушишига қандай тайёргарлик кўрилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда АЭС лойиҳаси учун кадрлар тайёрлаш, янги таълим дастурлари ва стажировкалар муҳокама қилинди. МИФИ Тошкент филиалида янги йўналишлар очилмоқда, мутахассислар “Росатом” объектларида тажриба орттиради.
2026-07-09T19:23+0500
2026-07-09T19:23+0500
2026-07-09T19:23+0500
аэс
ўзбекистонда атом электростанцияси қурилиши
атом энергетикаси
росатом
таълим
россия
матбуот маркази
видео
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/09/58931601_48:0:1852:1015_1920x0_80_0_0_1054086b4afac228615fcfea6115e445.jpg
ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Кадрлар тайёрлаш, янги таълим дастурлари ва халқаро ҳамкорлик Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот марказида бўлиб ўтган Москва — Тошкент — Минск “Атом шаҳарлари: инфратузилмани яратиш ва ривожлантириш тажрибаси” видеокўпригининг асосий мавзулари бўлди.Мутахассислар атом саноати учун кадрлар салоҳиятини ривожлантириш, атом шаҳарларида замонавий инфратузилма яратиш, халқаро ҳамкорлик, шунингдек, Ўзбекистонда атом лойиҳаларини амалга оширишда фойдаланиш мумкин бўлган Россия ва Беларуснинг амалий тажрибасини муҳокама қилди.ММФИ Миллий тадқиқот ядро университетининг Обнинск атом энергетикаси институти директори Татьяна Осипованинг айтишича, ММФИ Тошкент филиали таълим дастурларини кенгайтиришни давом эттирмоқда. Бу йил ядро физикаси бўйича магистратурага қабул бошланди. Шунингдек, янги йўналишлар — ядро тиббиёти ва IT-технологиялар ҳам очилди.Шу билан бирга, Ўзбекистонда бўлажак атом электр станцияси учун кадрлар захирасини шакллантириш ишлари бошланди. Бугунги кунда россиялик ҳамкорлар билан биргаликда лойиҳани амалга оширишнинг барча босқичлари учун мутахассислар тайёрланмоқда.Ўзбекистондан 60 нафарга яқин мутахассис Россияда ва хорижда қурилаётган атом объектларида стажировкадан ўтади. Улар у ерда ускуналарни монтаж қилиш, ишга тушириш ва созлаш ишлари бўйича амалий тажриба орттириши мумкин.Батафсил — Sputnik Ўзбекистон видеосида.
https://sputniknews.uz/20260626/magate-58622136.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/09/58931601_273:0:1626:1015_1920x0_80_0_0_fa67cbb824862c116679e9ea1bc77d3b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
аэс, ўзбекистонда атом электростанцияси қурилиши, атом энергетикаси, росатом, таълим, россия, видео, ўзбекистон
аэс, ўзбекистонда атом электростанцияси қурилиши, атом энергетикаси, росатом, таълим, россия, видео, ўзбекистон
Атом шаҳарлари ва янги мутахассисликлар: АЭС ишга тушишига қандай тайёргарлик кўрилмоқда
Эксклюзив
Ўзбекистонда бўлажак АЭС учун кадрлар тайёрлаш, янги таълим йўналишларини очиш ва мутахассисларни “Росатом” объектларида стажировкадан ўтказиш режалари муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Кадрлар тайёрлаш, янги таълим дастурлари ва халқаро ҳамкорлик
Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот марказида бўлиб ўтган Москва — Тошкент — Минск “Атом шаҳарлари: инфратузилмани яратиш ва ривожлантириш тажрибаси” видеокўпригининг асосий мавзулари бўлди.
Мутахассислар атом саноати учун кадрлар салоҳиятини ривожлантириш, атом шаҳарларида замонавий инфратузилма яратиш, халқаро ҳамкорлик, шунингдек, Ўзбекистонда атом лойиҳаларини амалга оширишда фойдаланиш мумкин бўлган Россия ва Беларуснинг амалий тажрибасини муҳокама қилди.
Асосий янгиликлардан бири ММФИнинг Тошкент филиали негизида атом энергетикаси соҳасида минтақавий ўқитиш ва малака ошириш маркази ташкил этилгани бўлди.
ММФИ Миллий тадқиқот ядро университетининг Обнинск атом энергетикаси институти директори Татьяна Осипованинг айтишича, ММФИ Тошкент филиали таълим дастурларини кенгайтиришни давом эттирмоқда. Бу йил ядро физикаси бўйича магистратурага қабул бошланди. Шунингдек, янги йўналишлар — ядро тиббиёти ва IT-технологиялар ҳам очилди.
Шу билан бирга, Ўзбекистонда бўлажак атом электр станцияси учун кадрлар захирасини шакллантириш ишлари бошланди. Бугунги кунда россиялик ҳамкорлар билан биргаликда лойиҳани амалга оширишнинг барча босқичлари учун мутахассислар тайёрланмоқда.
“АЭС қурилиши дирекцияси” давлат корхонасининг саноат хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи Александра Хидирназарованинг сўзларига кўра, биринчи амалий қадамлардан бири “Росатом” объектларида стажировкалар ташкил этиш бўлади.
Ўзбекистондан 60 нафарга яқин мутахассис Россияда ва хорижда қурилаётган атом объектларида стажировкадан ўтади. Улар у ерда ускуналарни монтаж қилиш, ишга тушириш ва созлаш ишлари бўйича амалий тажриба орттириши мумкин.
Батафсил —
Sputnik Ўзбекистон видеосида.