Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг асосий сири нимада
20:46 29.08.2026 (янгиланди: 22:19 29.08.2026)

© Sputnik / Болат Шайхинов
Oбуна бўлиш
Бишкекда 1 сентябрь куни бўлиб ўтадиган ШҲТ ва ШҲТ+ саммитларида 17 давлат раҳбарлари ва олтита халқаро ташкилот вакиллари иштирок этади.
2001 йилда СССР парчаланиб кетганидан сўнг Хитой билан чегара муаммоларини кўп томонлама асосда ҳал қилиш зарурати пайдо бўлган эди ва Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) табиий равишда пайдо бўлди.
Ушбу минтақавий ташкилотнинг ташкил этилиши — кўп қутбли дунё тартибининг пайдо бўлиши шароитига жуда мос эди. ШҲТ дастлаб Россия ва Хитойни Яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик шартномаси билан боғлаган. Ва кейинчалик Россия-Хитой муносабатлари кўп томонлама Евроосиё ўлчамига эга бўлди.
"Пакс Американа" инқирози
Иккинчи Жаҳон урушидан кейин ўрнатилган халқаро тартиб ғарбнинг “саъй-ҳаракатлари” туфайли барбод бўлганидан сўнг АҚШ ўз глобал империяси билан халқаро мувозанат тизимни алмаштиришга интилди, аммо буни уддалай олмади.
Генри Киссинжер бир пайтлар империя халқаро тизимга муҳтож эмас, чунки унинг ўзи халқаро тизим бўлишга интилади, деб ёзган эди. Жорж Бушнинг саккиз йиллик президентлик даврида Империя "халқаро жамоатчилик манфаатларини"нинг яккахон етказиб берувчисига айланганини ва энг муҳими “манфаат” бу — тинчлик ва барқарорлик эканини тушунмагани — ҳалокатли роль ўйнади.
Ўтган даврда империя фақат ўзини бойитиш учун ишлади ва неоколониал амалиётлар тизими орқали, бутун дунёдан “геосиёсий рента” йиғиш билан шуғулланди. АҚШнинг мувозанатли федерал бюджети сўнгги бор чорак аср олдин қабул қилинган эди ва шундан бери унинг ЯИМининг тахминан 10% дунёнинг қолган қисми томонидан молиялаштирилиб келинмоқда. Бу бюджет тақчиллига ва тўлов баланси тақчиллиги кўринишидаги маблағлардир. Улар Америка истеъмолини, жумладан мудофаа харажатларини ҳам молиялаштирди.
ХВЖ ва Жаҳон банкининг ҳеч қачон тугалланмаган ислоҳоти, шунингдек, Вашингтон низоларини ҳал қилиш органи фаолиятини тўсиб қўйган ЖСТ ҳам — империяда адолат ва халқаро ҳуқуқ устуворлиги аслида йўқлигига ишора қилади.
Сиёсий томондан ҳам ҳаммаси силлиқ эмас. АҚШ ўтган даврда бир неча урушларни бошлади (энг сўнггиси Эрон билан) ва уларнинг ҳеч бирида ғалаба қозона олмади. Ва бугун бир нарсани аниқ айтиш мумкин — тинчлик йўқ!
Буларнинг барчаси туфайли, глобал иқтисодиётда тобора вазни ортиб бораётган, дастлаб қандайдир маънода Америкага хайрихоҳ бўлган, Хитой ва Ҳиндистон каби давлатлар ҳам империяга шубҳа билан қарай бошлади.
Ғарбнинг юз йиллик ҳукмронлик назариялари
Ўтган аср бошларида британиялик файласуф Хэлфорд Маккиндер "Хартленд" назариясини эълон қилган эди. Унинг фикрига кўра, келажакда Атлантика ва денгиз давлатлари заифлашиб боради, Евроосиё қитъаси марказидаги ҳудуд (хартленд) эса ўз табиий бойликлари ва денгиз ҳужумларидан ҳимоялангани туфайли - дунё ривожланиш марказига айланади.
“Хартленд”нинг кучайиши Россияда 1917 йилги инқилобидан сўнг бошланди. Осиё давлатлари уйғонишига ва Ғарб колонизациясидан қутулишига олиб келди. Хитой, Ҳиндистон, Корея, Вьетнам каби давлатлар ўз суверенитетини эълон қилди.
1940 йилларда америкалик сиёсатчи Николас Спайкмен “Римленд” назарияси билан чиқди. Унга кўра “Хартленд” устидан назорат ўрнатиш учун уни ўраб олган, денгизга чиқиш имконияти бўлган ҳудудлар устидан назорат ўрнатиш зарур эди.

Ушбу назарияга амал қилиш 20 асрдаги Ғарб сиёсатида яққол кузатилди, бу ҳатто бир неча йирик урушларга ҳам олиб келди. Бу борада сўнгги ташаббуслардан бири “AUKUS” бўлди.
Аммо Евроосиё давлатлари ҳам ривожланишда давом этиб "римленд" ҳалқасини ёриб чиқа бошлади.
Ўн йил олдин, АҚШнинг собиқ мудофаа вазири Роберт Гейтс Хитойнинг ўз қирғоқлари бўйлаб ўрта масофали ракеталарни жойлаштириши Америка авиаташувчиларининг Тинч океани ороллари занжиридан ташқарига чиқиб кетишига олиб келишини ва зарур бўлганда Тайванни ҳимоя қила олмаслигини таъкидлаган эди.
Яқинда Хитойнинг Тайван шимолида "махсус денгиз операцияси" ўтказиши — АҚШ маъмурияти томонидан яратилган Хитойга қарши коалиция учун, том маънода, синов бўлди.
Яқин Шарқда ҳам Вашингтонннг ўнлаб ҳарбий базалари, бир неча авиаташувчилар гуруҳидан иборат денгиз флоти — унинг ҳудудни назорат қилишини кафолатлай олмади. АҚШ-Эрон тўқнашуви "ҳалқани" чил-парчин қилди.
Суверен Евросиёнинг геосиёсий чегаралари пайдо бўла бошлади:

Ғарбдан — Россия (Украинада), Форс кўрфазида кучайиб борраётган Эрон ва унга яқинда қўшилган Туркия, Миср, Покистон ва араб давлатлари, Жануби-Шарқда —Хитой, Шарқда – КХДР ва Россия НАТО ва ЕИнинг жамоавий босимига муваффақиятли қаршилик кўрсатмоқда.
Ғарб эса “римленд” устидан назоратни йўқотмоқда. Бу эса, моҳиятан, Ғарб геосиёсатининг Евросиёга нисбатан жисмоний тугашини таъминлайди.
ШҲТ тарихи ва асослари
ШҲТнинг пайдо бўлиши ва унинг эволюцияси — янги шаклланаётган суверен Евросиёнинг ташкилий ва мафкуравий асоси сифатида қабул қилинмоқда. ШҲТ ушбу ҳудудда яшовчи халқлар ва цивилизациялар, жумладан, Россия, Хитой, Ҳиндистон, Эрон ва араб-ислом цивилизацияларига тегишли бўлиб, бу, шубҳасиз, коллектив Ғарб цивилизациясига, жумладан, технологик жиҳатдан ҳам чақириқ йўллайди.
ШҲТ 2001 йил 15 июнда Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон раҳбарлари томонидан 1996 ва 1997 йилларда ҳарбий ишончни мустаҳкамлаш ва умумий чегара ҳудудида қуролли кучларни ўзаро қисқартириш тўғрисида имзоланган шартномалар асосида ташкил этилган.
Бир йил ўтгач, ташкилотнинг мақсадлари ва тамойилларини белгиловчи ШҲТ Хартияси қабул қилинди:

ўзаро ишонч ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш;
сиёсий, савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, маданий, таълим, энергетика, транспорт, экологик ва бошқа соҳаларда самарали ҳамкорликни ривожлантириш;
минтақада тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни биргаликда таъминлаш ва сақлаш;
демократик, адолатли ва оқилона халқаро сиёсий ва иқтисодий тартибни яратишга кўмаклашиш.
Асосий тамойиллар барча иштирокчиларнинг тенглиги, консенсус асосида қарор қабул қилиш, бошқа давлатлар ва халқаро ташкилотларни нишонга олмаслик ва ўзаро тушуниш ва бир-бирининг фикрларини ҳурмат қилишга асосланган умумий қарашларни излашни ўз ичига олади.
Бошқача қилиб айтганда, булар БМТ Низомининг асосий тамойилларидир.
Айни дамда ШҲТ ҳудуди Ғарбий ва Шарқий Европа ҳамда Узоқ Шарқ ва Жануби-Шарқий Осиёни (орол давлатлари бундан мустасно), деярли бутун Евроосиё қитъасини қамраб олган.
ШҲТ бу — ишлайдиган БМТ
Шуниси эътиборга лойиқки, бугунги кунда дунё миқёсида БМТ Низоми ва халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларининг мунтазам бузилиши, глобал савдо тизимининг йўқ қилиниши, ноқонуний санкциялар ва бошқа чеклов чораларнинг кенгайиши кузатилмоқда.
ШҲТДа эса — савдо, иқтисодиёт, молия ва инвестиция соҳаларида амалий ҳамкорлик чуқурлашмоқда. Тўлов, ҳисоб-китоб ва кредит рейтингларни ўзаро тан олиш, товар биржаси ва бозорлар ишлашини тартибга солиш, молия сектори, рақамлаштириш ва ахборот хавфсизлиги соҳаларида ҳамкорлик ривожланмоқда.
Трансконтинентал транспорт йўлаклари, логистика, таъминот занжирлари, инвестиция оқимлари, товарлар, хизматлар ва технологияларнинг самарали ишлашини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.
Шундай қилиб, Ғарб “қурол” сифатида ишлатиши натижасида вайрон бўлаётган глобал архитектура — ШҲТ доирасида қайта ташкил этилмоқда.
Аъзо давлатлар аллақачон ўзаро савдонинг 97 фоизи миллий валюталарда амалга оширмоқда. Ташкилотнинг Тараққиёт банки, Тараққиёт жамғармаси (махсус ҳисоб) ва ШҲТ инновация жамғармаси ташкил этилмоқда.
Ғарбнинг глобал бошқарув тизимининг қисқариб ва парчаланиши билан бир вақтда ШҲТ доирасида ҳамкорлик кенгайиб ва чуқурлашиб боради.
ШҲТ ривожланиш жараёни нафақат миллий хавфсизлик масалаларига, балки иқтисодий ривожланиш, энергетика, технологиялар, озиқ-овқат, когнитив ва бошқа хавфсизлик тушунчаларига ҳам асосланиши керак.
ШҲТ ривожланиш жараёни нафақат миллий хавфсизлик масалаларига, балки иқтисодий ривожланиш, энергетика, технологиялар, озиқ-овқат, когнитив ва бошқа хавфсизлик тушунчаларига ҳам асосланиши керак.
Шунга кўра, ШҲТ ташкилий усуллар Ғарбникидан тубдан фарқ қилади: консенсус, манфаатларга асосланган очиқ иттифоқлар, ҳеч кимга қарши эмас, балки бир мақсад учун тармоқ дипломатияси.
Шу билан бирга, минтақавий муаммоларга минтақавий ечимларни излаш учун, жумладан, ШҲТдан ташқарида ҳам, минтақавий кучларнинг аралашувини истисно қиладиган форматлар яратилмоқда.
Бу Ҳиндистоннинг Хитой ва Покистон билан муносабатларидаги муаммолар, Афғонистондаги вазият ёки Жанубий Хитой денгизидаги оролларга эгалик қилиш бўйича низолар борасида.
Бу Ҳиндистоннинг Хитой ва Покистон билан муносабатларидаги муаммолар, Афғонистондаги вазият ёки Жанубий Хитой денгизидаги оролларга эгалик қилиш бўйича низолар борасида.
Шундай қилиб, ШҲТ тамойиллари ва руҳи ҳамда АСEАН мулоқот маданияти устунлик қиладиган Шарқий Осиё минтақаси Европа, Ғарбий ярим шар, Африка ва Яқин Шарқдаги воқеалар фонида "барқарорлик ороли"га айланмоқда.
Бу Ғарбнинг "глобал куч" сифатидаги ролининг сезиларли даражада пасайишини намойиш қилмоқда. Бугун буни Украинадаги махсус операциянинг муваффақиятли ривожланиши ва Эроннинг АҚШ ва Исроил тажовузига муваффақиятли қарши туриши тасдиқлайди.