Байрам ва дам олиш кунларида тиббиёт муассасалари узлуксиз ишлайди – ССВ

© Getty Images / RunPhoto
Oбуна бўлиш
Мустақиллик байрамида ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун дам олади.
ТОШКЕНТ, 28 авг – Sputnik. Ўзбекистонда дам олиш ва Мустақиллик байрами кунларида тиббиёт муассасалари узлуксиз ишлайди. Бу ҳақда Соғлиқ сақлаш вазирлиги (ССВ) матбуот хизмати хабар берди.
Аҳоли саломатлигини асраш, хусусан, байрам ва дам олиш кунларида тиббиёт муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириб бориш мақсадида ССВда алоҳида штаб ташкил этилди.
Шунингдек, 29 август-1 сентябрь кунлари мамлакатдаги туман (шаҳар), вилоят ва республика миқёсидаги барча шифохоналар, ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ҳамда тиббиёт олий ўқув юртлари клиникалари ҳамда ҳудудлардаги 39 та туманлараро қўшма шикастланиш ва ўткир қон-томир касалликлари марказларида тиббиёт тизими ходимлари қонунда белгиланган тартибда, навбатчилик асосида аҳолига тиббий хизмат кўрсатади.
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг ҳудудлардаги 13 та филиали ҳамда 200 тага яқин аҳоли пунктида жойлашган шошилинч тиббий ёрдам бўлимларида ҳам 24 соат давомида навбатчи шифокор ва ҳамширалар фаолият юритади.
29 август-1 сентябрь саналарида "103" хизмати ҳам одатий иш фаолиятини давом эттиради. Хусусан, Республика тез тиббий ёрдам марказининг мамлакат бўйлаб 14 та ҳудудий филиали, 189 та станция, 40 та подстанция ва 1 492 та таянч пунктида 2 900 тадан зиёд тиббий ёрдам бригадаси келиб тушадиган чақирувлар учун доимий шай ҳолда бўлади.
Бундан ташқари, барча туғуруқ ва болалар даволаш муассасалари ҳам узлуксиз иш олиб боради.
Мустақиллик байрами арафасида 31 август, душанба қўшимча дам олиш куни бўлади. Шу тариқа, беш кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар кетма-кет 4 кун, олти кунликлар эса 3 кун дам олади.