Байрам кунларида Ўзбекистон ҳудудлари ўртасида қўшимча қатновлар йўлга қўйилади

© Комитет по туризму РУз.В Узбекистане в праздничные дни увеличат число железнодорожных, автобусных и авиарейсов
В Узбекистане в праздничные дни увеличат число железнодорожных, автобусных и авиарейсов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.08.2026
Oбуна бўлиш
Тошкентдан бошқа ҳудудларга поезд, автобус ва авиарейслар кўпайтирилади.
ТОШКЕНТ, 28 авг – Sputnik. Мустақиллик байрами муносабати билан Ўзбекистонда қўшимча қатновлар йўлга қўйилади. Бу ҳақда Туризм қўмитаси хабар берди.
Темир йўл транспортида "Тошкент–Хива–Тошкент", "Тошкент–Қўнғирот–Тошкент", "Тошкент–Шовот–Тошкент", "Тошкент–Термиз–Тошкент" ва "Тошкент–Сариосиё–Тошкент" йўналишларида ҳаракатланувчи поездлар таркибига 4 тагача қўшимча вагон уланади.
Шунингдек, "Тошкент–Самарқанд–Тошкент", "Тошкент–Бухоро–Тошкент" ва "Тошкент–Урганч–Тошкент" йўналишларида юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездларнинг қўшимча қатновлари йўлга қўйилади. Электропоездларнинг қўшимча қатновлари байрамдан икки кун олдин бошланиб, байрамдан кейинги икки кун давомида мунтазам сақланади.
Автомобиль транспортида вилоятлараро барча йўналишларда қўшимча автобус қатновлари ташкил этилади. Жумладан, Тошкент–Жанубий темир йўл вокзали ҳудудида вилоятлараро автобуслар учун захира тўхташ жойи ажратилиб, байрамдан камида 3 кун олдин "Тошкент–Самарқанд–Бухоро–Урганч–Нукус" йўналишларидаги автобуслар шу ерга жойлаштирилади.
Ҳаво транспорти орқали ҳам туристик йўналишларга саёҳат қилиш имкониятлари кенгайтирилади. Байрамдан камида икки кун олдин "Тошкент–Урганч", "Тошкент–Нукус", "Тошкент–Бухоро" ва "Тошкент–Термиз" йўналишларида қўшимча авиарейслар амалга оширилади.
Таъкидланишича, бу чоралар байрам кунларида аҳолининг мамлакат ҳудудлари бўйлаб саёҳатларини кўпайтириш, ички туризмни ривожлантириш ҳамда Ўзбекистоннинг тарихий, маданий ва табиий туристик масканларига ташрифлар учун янада қулай шароит яратишга хизмат қилади.
Мустақиллик байрами арафасида 31 август, душанба қўшимча дам олиш куни бўлади. Шу тариқа, беш кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар кетма-кет 4 кун, олти кунликлар эса 3 кун дам олади.
В Ташкент при поддержке ВЭБ.РФ отправлены 20 новых вагонов метро ТМХ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.07.2026
Метрода қатнов оралиғи қисқартирилади — Тошкентга яна 3 та поезд олиб келинди
Янгиликлар лентаси
0