Метрода қатнов оралиғи қисқартирилади — Тошкентга яна 3 та поезд олиб келинди

© Пресс-служба ТрансмашхолдингВ Ташкент при поддержке ВЭБ.РФ отправлены 20 новых вагонов метро ТМХ
В Ташкент при поддержке ВЭБ.РФ отправлены 20 новых вагонов метро ТМХ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.07.2026
Oбуна бўлиш
Янги поездлар совутиш ва иситиш тизимлари билан жиҳозланган. Уларнинг йўналишларга чиқарилиши метро ҳаракати оралиғини қисқартириш имконини беради.
ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Тошкент метроси учун яна учта замонавий ҳаракат таркиби олиб келинди. Бу ҳақда "Тошкент метрополитени" ДУК матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, янги поездлар ёзнинг иссиқ кунларида салонни самарали совутиш, қиш мавсумида эса иситиш тизимлари билан жиҳозланган. Бу йўловчилар учун янада қулай ва шинам сафар шароитини яратади.
Ҳаракат таркиблари босқичма-босқич фойдаланишга топширилади. Бу поездлар ҳаракати интервалини қисқартириш, йўловчиларга кўрсатилаётган хизмат сифатини ошириш ҳамда узоқ йиллардан бери фойдаланиб келинаётган эски поездларни замонавийлари билан алмаштириш имконини беради.
Таъкидланишича, замонавий поездлар сонининг кўпайиши метрополитеннинг ташиш қувватини ошириш, ҳаракат жадвали барқарорлигини таъминлаш ва ортиб бораётган йўловчилар оқимига сифатли хизмат кўрсатишга ҳам ёрдам беради.
Хабарда 2026 йил якунига қадар Тошкент метрополитенига яна 11 та замонавий ҳаракат таркибини олиб келиш режалаштирилгани қўшимча қилинган.
Рынок Абу-Сахий в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.05.2026
“Мингўрик” — Абу Сахий метро йўналиши лойиҳаси қачон тайёр бўлиши маълум бўлди
Янгиликлар лентаси
0