https://sputniknews.uz/20260828/qirgiziston-ozbekiston-60033669.html
Қирғизистон ва Ўзбекистон ўзаро савдо айланмасини 3 млрд долларга етказмоқчи
Қирғизистон ва Ўзбекистон ўзаро савдо айланмасини 3 млрд долларга етказмоқчи
Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистон ташқи ишлар вазири икки мамлакат тўлов тизимлари ўртасида ягона тўлов экотизими яратилаётганини маълум қилди. 28.08.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-08-28T16:17+0500
2026-08-28T16:17+0500
2026-08-28T16:17+0500
иқтисод
ўзбекистон
қирғизистон
савдо
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/04/08/56768133_0:132:2528:1554_1920x0_80_0_0_c47ba9b94e9d15ef2177b33a3a97a761.png
ТОШКЕНТ, 28 авг – Sputnik. Қирғизистон ва Ўзбекистон ўзаро савдо айланмасини 3 млрд долларга етказишни режалаштирган. Бу ҳақда Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев маълум қилди.Кулубаевнинг сўзларига кўра, инвестиция ва иқтисодиёт соҳасида саноат кооперациясини кенгайтириш учун икки мамлакат ўртасида улкан салоҳият мавжуд. 28 июль куни бўлиб ўтган Қирғизистон–Ўзбекистон бизнес форуми доирасида қўшма лойиҳалар ва савдо шартномаларини амалга ошириш бўйича 16 та ҳужжат имзоланди.Рақамли трансформация соҳасида ҳам аллақачон аниқ натижалар мавжуд. Рақамли идентификация ва электрон ҳужжат айланиши тизимини ўз ичига олган қўшма лойиҳалар жорий этилмоқда. Икки мамлакат тўлов тизимлари ўртасида ягона тўлов экотизими яратилмоқда.Вазир Ўзбек–қирғиз тараққиёт жамғармасининг муваффақиятли фаолиятини ҳам алоҳида таъкидлади. Бугунги кунга қадар умумий қиймати 100 млн доллардан ортиқ бўлган 37 та лойиҳа маъқулланган. Амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида қарийб 900 та янги иш ўрни яратилди. Жамғарма тўқимачилик саноати, энергетика, логистика, ишлаб чиқариш, коммунал инфратузилма ва жамоат транспортини янгилаш соҳаларидаги лойиҳаларни қўллаб-қувватламоқда.Саноат кооперацияси йўналишидаги Ўзбекистон ва Қирғизистон муносабатлари ҳам тобора юксалмоқда. Эркин иқтисодий ва саноат зоналарини ривожлантириш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди. Томонлар турли хил маҳсулотлар ишлаб чиқариш соҳасида қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга келишиб олди. Ўзбекистон компаниялари Қирғизистонда геология-қидирув ишларини олиб бориш, қишлоқ хўжалигида қўшма кластерлар ташкил этишни режалаштирмоқда.
https://sputniknews.uz/20260730/mirziyoev-kyrgyzstan-tashrif-59385666.html
ўзбекистон
қирғизистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/04/08/56768133_140:0:2388:1686_1920x0_80_0_0_2050baae910544b78d8179600c7cbb72.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон, қирғизистон, савдо
иқтисод, ўзбекистон, қирғизистон, савдо
Қирғизистон ва Ўзбекистон ўзаро савдо айланмасини 3 млрд долларга етказмоқчи
Қирғизистон ташқи ишлар вазири икки мамлакат тўлов тизимлари ўртасида ягона тўлов экотизими яратилаётганини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 28 авг – Sputnik. Қирғизистон ва Ўзбекистон ўзаро савдо айланмасини 3 млрд долларга етказишни режалаштирган. Бу ҳақда Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев маълум қилди.
“Йил бошидан буён ўзаро савдо ҳажми 45 фоизга ўсиб, 624,6 миллион долларга етди. Биз товар айланмасини 3 млрд долларгача оширишни мақсад қилганмиз”, - деди у “Дунё” ААга берган интервьюсида.
Кулубаевнинг сўзларига кўра, инвестиция ва иқтисодиёт соҳасида саноат кооперациясини кенгайтириш учун икки мамлакат ўртасида улкан салоҳият мавжуд. 2
8 июль куни бўлиб ўтган Қирғизистон–Ўзбекистон бизнес форуми доирасида қўшма лойиҳалар ва савдо шартномаларини амалга ошириш бўйича 16 та ҳужжат имзоланди.
Рақамли трансформация соҳасида ҳам аллақачон аниқ натижалар мавжуд. Рақамли идентификация ва электрон ҳужжат айланиши тизимини ўз ичига олган қўшма лойиҳалар жорий этилмоқда. Икки мамлакат тўлов тизимлари ўртасида ягона тўлов экотизими яратилмоқда.
Вазир Ўзбек–қирғиз тараққиёт жамғармасининг муваффақиятли фаолиятини ҳам алоҳида таъкидлади. Бугунги кунга қадар умумий қиймати 100 млн доллардан ортиқ бўлган 37 та лойиҳа маъқулланган. Амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида қарийб 900 та янги иш ўрни яратилди. Жамғарма тўқимачилик саноати, энергетика, логистика, ишлаб чиқариш, коммунал инфратузилма ва жамоат транспортини янгилаш соҳаларидаги лойиҳаларни қўллаб-қувватламоқда.
Саноат кооперацияси йўналишидаги Ўзбекистон ва Қирғизистон муносабатлари ҳам тобора юксалмоқда. Эркин иқтисодий ва саноат зоналарини ривожлантириш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди. Томонлар турли хил маҳсулотлар ишлаб чиқариш соҳасида қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга келишиб олди. Ўзбекистон компаниялари Қирғизистонда геология-қидирув ишларини олиб бориш, қишлоқ хўжалигида қўшма кластерлар ташкил этишни режалаштирмоқда.