Чегара ўтказиш пунктлари икки баравар кўпаяди: Мирзиёевнинг Қирғизистонга ташрифи якунлари

© Пресс-служба президента УзбекистанаСостоялись переговоры Шавката Мирзиёева с Президентом Кыргызстана Садыром Жапаровым
Состоялись переговоры Шавката Мирзиёева с Президентом Кыргызстана Садыром Жапаровым - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.07.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари иттифоқчилик шартномасини имзолади, яна 12 та икки томонлама ҳужжат қабул қилинди.
ТОШКЕНТ, 30 июл — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи доирасида икки мамлакат ўртасида қатор ҳужжатлар имзоланди.
Қирғизистон президенти матбуот хизмати маълумотига кўра, музокаралар якунида давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани имзолади.
Шунингдек, яна 12 та икки томонлама ҳужжат қабул қилинди.
Чегара ва фуқароларнинг ҳаракатланишига оид ҳужжатлар орасида ўзбек-қирғиз давлат чегарасининг алоҳида участкаси тўғрисидаги шартнома, Чечме — Чашма булоғидан биргаликда фойдаланиш битими ҳамда чегара ўтказиш пунктлари ва фуқароларнинг ўзаро борди-келиши бўйича протоколлар бор.
Ижтимоий соҳада давлат ижтимоий суғуртаси ва пенсия таъминоти тўғрисида битим имзоланди. Томонлар олий таълимда талабалар тўплаган ўқув кредитларини ўзаро тан олишга ҳам келишди.
Бундан ташқари, икки мамлакат мудофаа вазирликлари ўртасида ҳамкорлик битими қабул қилинди. Иссиқкўлдаги курорт-рекреация объектларига оид аввалги битимга ўзгартиш киритилди.
Маданият, қишлоқ хўжалиги, туризм ва инвестициялар соҳаларида 2026–2028 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик режалари ҳам тасдиқланди.
Музокараларда ўзаро савдо ҳажмини 2 млрд долларга етказиш, Тошкент ва Бишкекда савдо уйлари очиш ҳамда Давлатлараро кенгаш тузишга келишиб олинди.
Қайд этилишича, 2025 йилда товар айирбошлаш 1,2 млрд долларга етган, икки мамлакат иштирокида 450 та қўшма корхона ташкил этилган.
Президентлар Қамбарота ГЭС-1 бўйича битимни тезроқ имзолаш ва "Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон" темир йўли лойиҳасини давом эттириш масалаларини ҳам муҳокама қилди.
Шунингдек, ташриф доирасида Садир Жапаров Шавкат Мирзиёевни Қирғизистоннинг олий ордени билан тақдирлади.
Садир Жапаровнинг маълум қилишича, имзоланган ҳужжатлар икки мамлакат чегарасидаги ўтказиш пунктлари сонини 15 тадан 30 тагача оширишни назарда тутади.
Музокаралар якунида Ўзбекистон президенти Садир Жапаровни ўзи учун қулай вақтда Ўзбекистонга ташриф буюришга таклиф қилди.
Лазиз Кудратов на узбекско-азербайджанском бизнес-форуме в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.07.2026
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Кудратов: Қирғизистонда қўшма ишлаб чиқариш ЕОИИ бозорига имтиёзли кириш имконини беради
Янгиликлар лентаси
0