https://sputniknews.uz/20260828/ozbekiston-singapur-60033353.html
Ўзбекистон ва Сингапур Стратегик ва инновацион шериклик бўйича қўшма дастур ишлаб чиқади
Ўзбекистон ва Сингапур Стратегик ва инновацион шериклик бўйича қўшма дастур ишлаб чиқади
Sputnik Ўзбекистон
Унда савдо, инвестициялар, давлат бошқаруви тизимини модернизация қилиш, инсон капиталини ривожлантириш ва бошқа йўналишлар бўлади. 28.08.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-08-28T14:50+0500
2026-08-28T14:50+0500
2026-08-28T14:53+0500
иқтисод
ўзбекистон
сингапур
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/1c/60032361_0:0:2560:1441_1920x0_80_0_0_f7c6c255b027f052c412637e5657a7a2.jpg
ТОШКЕНТ, 28 авг – Sputnik. Ўзбекистон ва Сингапур Стратегик ва инновацион шериклик бўйича ўрта муддатли қўшма дастур ишлаб чиқади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёевнинг Сингапур катта вазири Ли Сянь Лун билан учрашуви чоғида маълум қилинди.Дастурда савдо, инвестициялар, технологиялар трансфери, давлат бошқаруви тизимини модернизация қилиш, инсон капиталини ривожлантириш, рақамлаштириш ва бошқа йўналишларга устуворлик берилади.Томонлар юқори даражада эришилган келишувларни амалга ошириш жараёнини баҳолаш ва қўшма режаларни мувофиқлаштириш учун сиёсий ва иқтисодий тузилмалар ўртасида мунтазам мулоқотни йўлга қўйиш зарурлиги таъкидлади.Ўзбекистонда махсус иқтисодий зоналар фаолиятини такомиллаштириш, Тошкент халқаро молия маркази ва рақамли банк тизимини ривожлантиришда Сингапурнинг илғор тажрибасини жорий этишга алоҳида эътибор қаратилди.Сингапур олий таълим муассасаларининг мамлакатдаги фаолияти бундан буён ҳам қўллаб-қувватланиши билдирилди.Маълум қилинишича, икки мамлакат ўртасида товар айирбошлаш ҳажми ва қўшма корхоналар сони жадал суръатларда ўсиб бормоқда. Сингапурнинг Ўзбекистон иқтисодиётига киритган инвестициялари ҳажми қарийб 2 млрд долларни ташкил этди.
https://sputniknews.uz/20260823/singapur-erkin-savdo-bayonot-59901932.html
ўзбекистон
сингапур
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/1c/60032361_116:0:2391:1706_1920x0_80_0_0_c2326db1e99d5672422541bbac019059.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон, сингапур, шавкат мирзиёев
иқтисод, ўзбекистон, сингапур, шавкат мирзиёев
Ўзбекистон ва Сингапур Стратегик ва инновацион шериклик бўйича қўшма дастур ишлаб чиқади
14:50 28.08.2026 (янгиланди: 14:53 28.08.2026) Унда савдо, инвестициялар, давлат бошқаруви тизимини модернизация қилиш, инсон капиталини ривожлантириш ва бошқа йўналишлар бўлади.
ТОШКЕНТ, 28 авг – Sputnik. Ўзбекистон ва Сингапур Стратегик ва инновацион шериклик бўйича ўрта муддатли қўшма дастур ишлаб чиқади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёевнинг Сингапур катта вазири Ли Сянь Лун билан учрашуви чоғида
маълум қилинди. Дастурда савдо, инвестициялар, технологиялар трансфери, давлат бошқаруви тизимини модернизация қилиш, инсон капиталини ривожлантириш, рақамлаштириш ва бошқа йўналишларга устуворлик берилади.
Томонлар юқори даражада эришилган келишувларни амалга ошириш жараёнини баҳолаш ва қўшма режаларни мувофиқлаштириш учун сиёсий ва иқтисодий тузилмалар ўртасида мунтазам мулоқотни йўлга қўйиш зарурлиги таъкидлади.
Ўзбекистонда махсус иқтисодий зоналар фаолиятини такомиллаштириш, Тошкент халқаро молия маркази ва рақамли банк тизимини ривожлантиришда Сингапурнинг илғор тажрибасини жорий этишга алоҳида эътибор қаратилди.
Сингапур олий таълим муассасаларининг мамлакатдаги фаолияти бундан буён ҳам қўллаб-қувватланиши билдирилди.
Маълум қилинишича, икки мамлакат ўртасида товар айирбошлаш ҳажми ва қўшма корхоналар сони жадал суръатларда ўсиб бормоқда. Сингапурнинг Ўзбекистон иқтисодиётига киритган инвестициялари ҳажми қарийб 2 млрд долларни ташкил этди.