Ли Сянь Лун ташрифида Сингапур билан эркин савдо бўйича баёнот кутилмоқда

© Sputnik / Марина Лысцева / Медиабанкка ўтишЗарубежные страны: Сингапур
Зарубежные страны: Сингапур - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.08.2026
Oбуна бўлиш
Томонлар эркин савдо битими бўйича музокараларни бошлаш ниятини расмийлаштирувчи қўшма баёнот имзолаши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Ўзбекистон ва Сингапур эркин савдо битими бўйича музокараларни бошлашга тайёрланмоқда. Бу ҳақда Сингапурнинг CNA ахборот агентлиги хабар берди.
Нашр маълумотига кўра, Сингапурнинг собиқ бош вазири, амалдаги ҳукумат аъзоси Ли Сянь Луннинг Ўзбекистонга ташрифи давомида томонлар битим бўйича музокараларни бошлаш ниятини расмийлаштирувчи қўшма баёнотни имзолаши кутилмоқда.
Ли Сянь Лун 27–31 август кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. У Тошкентда президент Шавкат Мирзиёев ва бош вазир Абдулла Арипов билан учрашади, шунингдек, Олий Мажлис Сенатида нутқ сўзлайди. Ташриф дастуридан Самарқанд шаҳри ҳам ўрин олган.
CNA маълумотига кўра, Ўзбекистон 2024 йилда Сингапурнинг Марказий Осиёдаги хизматлар савдоси бўйича иккинчи йирик ҳамкори бўлган. 2025 йилда эса товарлар савдоси бўйича минтақада учинчи ўринни эгаллаган.
Ли Сянь Лунга Сингапур ташқи ишлар ва ички ишлар вазирликларининг давлат вазири Зулкарнайн Абдул Раҳим, парламент аъзоси Фу Сесян ҳамда Ташқи ишлар, Савдо ва саноат вазирликлари вакиллари ҳамроҳлик қилади.
Ўзбекистонга келишидан аввал у 24–27 август кунлари Қозоғистонда бўлади. Бу Ли Сянь Луннинг Марказий Осиёга илк ташрифидир.
Мирзиёев бешинчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг ялпи мажлисида нутқ сўзлади - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.06.2026
Шавкат Мирзиёев инвестициялар учун устувор йўналишларни санаб ўтди
Янгиликлар лентаси
0