Шавкат Мирзиёев инвестициялар учун устувор йўналишларни санаб ўтди
11:08 17.06.2026 (янгиланди: 19:03 17.06.2026)

Oбуна бўлиш
Ўз нутқида президент Ўзбекистон эришган иқтисодий ютуқлари ва хорижий инвесторлар билан ҳамкорликнинг устувор йўналишлари ҳақида сўз юритди.
ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бешинчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг ялпи мажлисида нутқ сўзлади
Бу йилги форумда 100та давлатдан 4 мингга яқин иштирокчилар қатнашмоқда. Иштирокчилар орасида давлат ва ҳукумат раҳбарлари, нуфузли халқаро молия институтлари, йирик компаниялар, жамғармалар, ва етакчи ишбилармонлар бор.
Бу йилги форумда 100та давлатдан 4 мингга яқин иштирокчилар қатнашмоқда. Иштирокчилар орасида давлат ва ҳукумат раҳбарлари, нуфузли халқаро молия институтлари, йирик компаниялар, жамғармалар, ва етакчи ишбилармонлар бор.
Сўз бошида президент Ўзбекистон сўнгги йилларда эришган иқтисодий ютуқлари ҳақида тўхталиб ўтди.
Сўнгги беш йилда Ўзбекистон иқтисодиётига $ 123 миллиард инвестиция киритилди;
2025 йилда ялпи ички маҳсулот 7,7 % ўсди;
Иқтисодиётга 43 миллиард доллар инвестиция жалб қилинди;
Халқаро захиралар ҳажми 70 миллиард доллардан ортди;
2026 йил якунида Ўзбекистон ЯИМи 180 миллиард доллардан ошиши кутилмоқда!
Ўзбекистон “Иқтисодий эркинлик индекси”да 14 поғона юқорилаб, илк бор “иқтисодиёти мўътадил эркин” давлатлар қаторидан жой олди.
Шундан сўнг Шавкат Мирзиёев кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш учун бир қатор устувор йўналишларга тўхталиб ўтилди.

Мирзиёев бешинчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг ялпи мажлисида нутқ сўзлади
© Пресс-служба президента Узбекистана
Биринчи йўналиш – инвесторлар учун ҳуқуқий кафолат тизимини янада кучайтириш.
Инвесторлар ҳуқуқларини кучли институтлар, эътироф этилган халқаро механизмлар орқали таъминлаш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Бу борада март ойидан Тошкент халқаро молия марказини ташкил этиш бўйича ишлар бошланди. Марказнинг ҳуқуқий асослари Конституциявий қонун билан мустаҳкамланади.
Ушбу марказ иштирокчилари учун жозибадор солиқ тизими яратилади. Фойда солиғи, қўшилган қиймат солиғи, мол-мулк солиғи ва божхона божлари ноль фоиз этиб белгиланади. Капиталнинг эркин ҳаракати, исталган валютада ҳисоб-китоб қилиш имконияти сўзсиз кафолатланади. Молиявий технологиялар, рақамли активлар, "яшил" молия учун замонавий тизим яратилади.
Марказ ҳудудида норматив ҳужжатларни қабул қилиш ваколатига эга мустақил молиявий регулятор ҳам ташкил этилади.
Дастлабки босқичда бу каби имтиёзларнинг амал қилиш муддати 50 йил этиб белгиланади.
Тошкент халқаро молия марказида Англия ҳуқуқига асосланган махсус тартиб-тамойил жорий этилади, мустақил Тошкент халқаро тижорат суди ташкил қилинади. Унда нуфузли хорижий судьялар ва халқаро экспертлар фаолият юритади.
Шу билан бирга, инвестицион медиация тизими ҳам ривожлантирилади.
Бу борада Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Медиация тўғрисидаги Сингапур конвенциясига қўшилиш ниятида.
Ушбу чоралар натижасида инвесторлар Ўзбекистоннинг ўзида кафолатланган халқаро ҳуқуқий ҳимояга эга бўлади.

Тошкент халқаро инвестиция форуми
© Пресс-служба президента Узбекистана
Иккинчи йўналиш – капитал бозорини ривожлантириш, муқобил молия воситаларига кенг йўл очиш.
Ўзбекистон янги авлод молия технологиялари ва сармоя бозорларини жадал ривожлантирмоқда.
Халқаро бозорларда 16 миллиард доллардан зиёд облигациялар жойлаштирилди.
Илк бор 13 та стратегик корхона активига эга Миллий инвестиция жамғармасининг 30 фоиз акциялари Тошкент ва Лондон фонд биржасига чиқарилди.
“Капитал бозори тўғрисида”ги ва “Муқобил инвестиция жамғармалари тўғрисида”ги қонунлар қабул қилинади.
Суверен ислом облигациялари – сукук дастурини амалга ошириш бошланади.
Шу йил 6 миллиард долларлик кўчмас мулк, корхоналардаги давлат улуши ва ер участкалари аукционга чиқарилади.
Учинчи йўналиш – юқори қўшилган қиймат занжирларини кенгайтиришга инвестицияларни жалб этиш.
Саноатнинг барча тармоқларида янги технологик босқичга ўтиш ва қўшилган қийматни яратиш бўйича катта дастурлар бошланган.
“Яхши хабардорсиз, Ўзбекистон бой табиий ресурслар – олтин, мис, уран, вольфрам, газ ва бошқа ноёб захираларга эга. Стратегик хомашё бўлган ер ости бойликларимизнинг умумий қиймати 3 триллион доллар деб баҳоланмоқда”, - деди президент.
Мазкур соҳадаги имкониятларни хорижий инвесторларга тақдим этиш мақсадида очиқ рақамли геология маълумотлар базаси яратилади, аукционга қўйиладиган конлар 4 карра кўпайтирилади, “қазиб олишдан тайёр маҳсулотгача” бўлган лойиҳаларни амалга ошириш учун Тошкент ва Самарқандда барпо этилаётган “Келажак металлари” технопаркларига хорижий сармоя кенг жалб қилинади.
Машинасозлик, робототехника, енгил саноат, қурилиш материаллари, электротехника, фармацевтика каби "драйвер" тармоқларда ҳам 20 миллиард долларлик инвестиция лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш таклиф қилинди.

Тошкент халқаро инвестиция форуми
© Пресс-служба президента Узбекистана
Тўртинчи йўналиш – "яшил" энергетика ва сунъий интеллект соҳаларидаги шерикликни янада чуқурлаштириш.
Инвесторларга қуёш ва шамол электр станциялари билан бир қаторда энергия сақлаш тизимларини ривожлантириш, тармоқларни модернизация қилиш, "яшил" энергия асосида ишлайдиган дата-марказлар барпо этиш таклиф этилди.
Қорақалпоғистонда сунъий интеллект лойиҳалари ва дата-марказлар учун махсус зона яратилди. Бу ҳудудда 2040 йилгача инвесторлар барча турдаги солиқ ва божлардан озод қилинади, йўл, электр, сув инфратузилмаси давлат ҳисобидан қуриб берилади, 1 киловатт-соат электр энергияси учун 5 сент миқдорида имтиёзли тариф белгиланади.
Шу билан бирга, махсус ҳуқуқий режимга эга бўлган Ўзбекистон халқаро рақамли технологиялар маркази ҳам ташкил этилмоқда.
Бешинчи йўналиш – минтақавий транспорт-логистика боғлиқлигини ривожлантириш.
Маълумки, инвесторлар учун халқаро савдо бозорларига чиқиш катта аҳамиятга эга. Сўнгги йилларда Марказий Осиё ўзаро боғлиқ ва бутун жаҳонга очиқ бўлган катта имкониятлар майдонига айланмоқда.
Жумладан, Хитой ва Қирғизистон билан ҳамкорликда стратегик темир йўл қурилиши жадал давом эттирилмоқда. Шу билан бирга, жанубий денгиз портларига тўғридан-тўғри чиқиш имконини берадиган Трансафғон коридори лойиҳаси устида фаол иш олиб борилмоқда. Бундан ташқари, Каспий денгизи орқали ўтадиган “Ўрта коридор” транспорт йўналиши ҳам ривожлантирилмоқда.
Ушбу лойиҳаларни тўлиқ рўёбга чиқариш эвазига Ўзбекистон Осиё ва Европани боғлайдиган транспорт магистраллар тармоғига қўшилади.
Ўзбекистонда транспорт-логистика йўналишида қатор мегалойиҳалар ҳам бошланган. Масалан, саудиялик ҳамкорлар билан йилига 20 миллион йўловчига хизмат кўрсатадиган янги Тошкент халқаро аэропорти қурилмоқда.
Олтинчи йўналиш – ҳудудларни ривожлантиришда инвестициявий ҳамкорликни янги босқичга кўтариш.
Ўзбекистон аҳолиси қарийб 40 миллионга яқинлашди. Жадал демографик ва иқтисодий ўсиш урбанизация ва шаҳарсозлик бўйича катта дастурларни амалга оширишни тақозо этмоқда.
Улар доирасида 2040 йилга қадар қуриладиган уй-жойларнинг сонини 2 карра ошириб, урбанизация даражасини ҳозирги 51 фоиздан 65 фоизга етказиш режа қилинган.
Пойтахтимизга туташ ҳудудда 2 миллион аҳолига мўлжалланган замонавий Янги Тошкент мегаполиси бунёд этилмоқда. Шунингдек, Андижон, Наманган ва Самарқандни миллионли шаҳарларга айлантириш бўйича лойиҳалар бошлаб юборилган. Умуман, юртимизда уй-жой қурилиши лойиҳалари йилига камида 10 миллиард долларлик кафолатли бозорни таъминлайди.
Бунга қўшимча равишда Ўзбекистон инфратузилмани барпо этишда 27 миллиард долларлик давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини инвесторлар билан амалга оширишга тайёр.

Тошкент халқаро инвестиция форуми
© Пресс-служба президента Узбекистана
Туризм ва бошқа соҳаларда инвестиция имкониятлари
Ўзбекистонда ҳар йили 15-20 миллион чет эллик сайёҳларни қабул қилиш ва уларга йилига камида 15 миллиард долларлик туризм хизматлари кўрсатиш салоҳияти бор.
Шавкат Мирзиёев инвесторлар туризм дурдоналари бўлган Самарқанд, Бухоро ва Хива билан бир қаторда бошқа ҳудудларимизда ҳам сайёҳлик соҳасига фаол сармоя киритишига умид билдирди.
Ўзбекистон дунёнинг 70 дан ортиқ давлатига йилига 3,5 миллиард долларлик мева-сабзавот экспорт қилиб, ўз брендига эга бўлди.
Шавкат Мирзиёев инвесторлар туризм дурдоналари бўлган Самарқанд, Бухоро ва Хива билан бир қаторда бошқа ҳудудларимизда ҳам сайёҳлик соҳасига фаол сармоя киритишига умид билдирди.
Ўзбекистон дунёнинг 70 дан ортиқ давлатига йилига 3,5 миллиард долларлик мева-сабзавот экспорт қилиб, ўз брендига эга бўлди.
“Бугунги анжуманда бизнинг 14 та ҳудуд раҳбарлари ҳам иштирок этмоқда. Марҳамат, улар билан биргаликда вилоятларга бориб, яратилаётган имкониятлар билан бевосита танишинг. Бой тажрибангиз, технология ва сармоянгиз билан ўзаро манфаатли лойиҳаларда фаол иштирок этинг. Бу жараёнларда барча ҳокимлар сизларнинг ёнингизда туриб, яқиндан кўмак беради ва ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлайди”, - – деди давлат раҳбари.
Шавкат Мирзиёев шунингдек Осиё тараққиёт банки ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки ташаббуси билан Марказий Осиё ва Кавказ инвестиция кенгашлари минтақавий альянси ташкил этилаётганини ўз вақтида қабул қилинган қарор сифатида баҳолади.
Сўз якунида президент Янги Ўзбекистон эшиклари катта ишонч ва ғоялар билан келаётган инвесторларга доимо очиқ эканини таъкидлади.
“Биз учун инвестиция бу фақатгина иқтисодий ресурс эмас, балки илғор технологиялар, замонавий билим ва тажрибалар, янги иш ўринлари ва давр билан ҳамнафас тараққиёт демакдир. <...> Диёримизга катта ишонч ва ғоялар билан келаётган хорижий сармоядорларга Янги Ўзбекистоннинг эшиклари ҳамиша очиқ. Президент сифатида шахсан ўзим ва Ҳукуматимиз ёнингизда елкадош бўлишга доим тайёрмиз.
Юртимизнинг гўзал табиати, бетакрор маданияти ва олижаноб халқимизнинг меҳмондўст қалби эса дўстлигимизни мустаҳкамлаш учун ўзига хос инвестиция бўлишига аминман”, – деди президент.