https://sputniknews.uz/20260828/ozbekiston-jar-60014672.html
Ўзбекистон ва ЖАР имтиёзли савдо тўғрисидаги битим устида иш бошлади
Ўзбекистон ва ЖАР имтиёзли савдо тўғрисидаги битим устида иш бошлади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Жанубий Африка Республикаси (ЖАР) савдо тўғрисидаги битим устида иш бошлашга келишиб олди. Вазир Лазиз Кудратов жанубий африкалик ҳамкасби Паркс Тау онлайн тарзда савдо-иқтисодий, инвестициявий ва саноат ҳамкорлигини кенгайтириш, шунингдек, устувор тармоқларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилди
2026-08-28T10:21+0500
2026-08-28T10:21+0500
2026-08-28T10:30+0500
иқтисод
ўзбекистон
жанубий африка республикаси (жар)
савдо
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/01/17/47666775_0:59:1199:733_1920x0_80_0_0_604238364d0b725121f9d147dfe453be.png
ТОШКЕНТ, 28 авг – Sputnik. Ўзбекистон ва Жанубий Африка Республикаси (ЖАР) имтиёзли савдо тўғрисидаги битим устида иш бошлашга келишиб олди. Бу ҳақда Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.Вазир Лазиз Кудратов жанубий африкалик ҳамкасби Паркс Тау онлайн тарзда савдо-иқтисодий, инвестициявий ва саноат ҳамкорлигини кенгайтириш, шунингдек, устувор тармоқларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилдиАлоҳида эътибор жорий йилнинг кузида 50 нафарга яқин Ўзбекистон компанияларининг Йоханнесбургга бизнес миссиясини ташкил этиш ҳамда Жанубий Африка бизнес вакиллари билан манзилли B2B учрашувларини ўтказишга қаратилди.Шунингдек, томонлар Ҳукуматлараро комиссияни ташкил этиш, савдо ва инвестицияларни ҳимоя қилиш соҳасидаги битимларни тайёрлашни кўриб чиқди.Музокаралар якунида томонлар қўшма ташаббусларни амалий жиҳатдан ишлаб чиқишни давом эттириш ва истиқболли лойиҳалар портфелини шакллантиришга келишиб олди.
https://sputniknews.uz/20260728/eaeu-bozor-imtiyoz-59329997.html
ўзбекистон
жанубий африка республикаси (жар)
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/01/17/47666775_72:0:1127:791_1920x0_80_0_0_b5e19e11bf5f09e2be3a7886f1f7c06b.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон, жанубий африка республикаси (жар), савдо
иқтисод, ўзбекистон, жанубий африка республикаси (жар), савдо
Ўзбекистон ва ЖАР имтиёзли савдо тўғрисидаги битим устида иш бошлади
10:21 28.08.2026 (янгиланди: 10:30 28.08.2026) Кузда Ўзбекистон компанияларининг Йоханнесбургга бизнес миссияси ташкил этилади.
ТОШКЕНТ, 28 авг – Sputnik. Ўзбекистон ва Жанубий Африка Республикаси (ЖАР) имтиёзли савдо тўғрисидаги битим устида иш бошлашга келишиб олди. Бу ҳақда Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати
хабар берди. Вазир Лазиз Кудратов жанубий африкалик ҳамкасби Паркс Тау онлайн тарзда савдо-иқтисодий, инвестициявий ва саноат ҳамкорлигини кенгайтириш, шунингдек, устувор тармоқларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилди
Алоҳида эътибор жорий йилнинг кузида 50 нафарга яқин Ўзбекистон компанияларининг Йоханнесбургга бизнес миссиясини ташкил этиш ҳамда Жанубий Африка бизнес вакиллари билан манзилли B2B учрашувларини ўтказишга қаратилди.
Шунингдек, томонлар Ҳукуматлараро комиссияни ташкил этиш, савдо ва инвестицияларни ҳимоя қилиш соҳасидаги битимларни тайёрлашни кўриб чиқди.
Музокаралар якунида томонлар қўшма ташаббусларни амалий жиҳатдан ишлаб чиқишни давом эттириш ва истиқболли лойиҳалар портфелини шакллантиришга келишиб олди.