Мирзиёев: тинч осмон остида эркин ва фаровон яшаш – бебаҳо бойлик

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев принял участие в церемонии поминовения жертв репрессий в мемориальном комплексе "Шахидлар хотираси".
Шавкат Мирзиёев принял участие в церемонии поминовения жертв репрессий в мемориальном комплексе Шахидлар хотираси. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.08.2026
Oбуна бўлиш
Президент ўттиз беш йилдан буён мамлакат ҳеч кимга қарам бўлмасдан озод яшаб келаётганини урғулади.
ТОШКЕНТ, 28 авг – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев тинч осмон остида эркин ва фаровон яшаш бебаҳо бойлик эканини маълум қилди.
Давлат раҳбари Мустақиллик байрами арафасида "Шаҳидлар хотираси" ёдгорлик мажмуасида қатағон қурбонларини ёд этиш маросимида иштирок этди.
“Шу кунларда эл-юртимиз билан биргаликда мустақиллигимизнинг 35 йиллигини катта хурсандчилик билан кутиб оляпмиз. Ўттиз беш йилдан буён ҳеч кимга қарам бўлмасдан, мана шундай тинч ва тиниқ осмон остида эркин ва фаровон яшаяпмиз. Бу – катта бахт, бебаҳо бойлик. Шундай улуғ кунларда истиқлол ва озодлик йўлида ҳалок бўлган қаҳрамон аждодларимизни эслаш, уларнинг хотирасига ҳурмат бажо келтириш – муқаддас бурчимиз”, - деди Мирзиёев.
Президент фидойи аждодларнинг қаҳрамонлиги ҳеч қачон унутилмаслиги, уларнинг жасорати ўзбек халқи учун ҳамиша маънавий куч манбаи бўлиб қолишини таъкидлади.
Маълум қилинишича, кейинги йилларда қатағон қурбонлари хотирасини абадийлаштириш ва тарихий адолатни тиклаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Шаҳидлар хотираси хиёбонидаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи тўлиқ реконструкция қилиниб, экспозицияси бойитилди, замонавий технологиялар билан жиҳозланди. Рақамли тизимлар ва сунъий интеллект ёрдамида кўргазмаларнинг таъсирчанлиги оширилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларда ташкил этилган қатағон қурбонлари музейлари ҳам замон талаблари асосида жиҳозланди. Уларнинг фондлари дунёнинг турли нуқталаридан келтирилган ноёб ҳужжатлар ва фотосуратлар билан бойитилмоқда.
2021-2025 йилларда Ўзбекистон Олий суди томонидан қатағон қурбони бўлган 1 минг 200 нафардан зиёд ўзбекистонлик оқланди. Жорий йилда яна 161 киши оқланди.
Музей памяти жертв репрессий
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.11.2025
Қатағон қурбонларини ёд этиш ҳафталиги, конференция ва учрашувлар: янги дастур тасдиқланди
Янгиликлар лентаси
0