ТОШКЕНТ, 28 авг – Sputnik. Арманистон Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) билан эркин савдо келишувларидан чиқса, экспортининг 25-27 фоизигачасини йўқотиши мумкин. P.A. Столипин номидаги Ўсиш иқтисодиёти институти ижрочи директори Антон Свириденко шундай фикрда.Эскпертнинг қўшимча қилишича, Арманистон ишчи кучининг тўсиқсиз ҳаракатланиши каби муҳим ресурсдан ҳам маҳрум бўлади.Аввалроқ Арманистон бош вазири Никол Пашинян Арманистон яқин вақт ичида Европа Иттифоқига аъзо бўлиш учун ариза бериш жараёнини бошлашини маълум қилганди.Арманистон парламенти 2025 йил 26 март куни республиканинг ЕИга аъзо бўлиш жараёнини бошлаш тўғрисидаги қонунни қабул қилди. Россия президенти Владимир Путиннинг таъкидлашича, Европа Иттифоқига интеграциялашув автоматик равишда Арманистоннинг ЕОИИ билан ҳамкорлиги тўхтатишига, барча имтиёзлардан маҳрум бўлишига олиб келади.29 май куни Остона шаҳрида бўлиб ўтган ЕОИИ саммитида Россия, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон раҳбарлари қўшма баёнот қабул қилди. Унда Арманистонда Европа Иттифоқига аъзо бўлиш ёки ЕОИИ таркибида қолиш бўйича умумхалқ референдумини ўтказиш зарурлиги тўғрисидаги позицияни қўллаб-қувватлашлари таъкидланган.Таҳлилчилар ҳисоб-китобларига кўра, Арманистон ЕОИИдан чиқса, товар айирбошлаш ҳажмининг қарийб 40 фоизини йўқотиши мумкин. Фақат 2025 йилнинг ўзида республика Россия билан савдо-сотиқдан қарийб 2,9 миллиард доллар даромад олган.
Фақат 2025 йилнинг ўзида республика Россия билан савдо-сотиқдан қарийб 2,9 миллиард доллар фойда олган.
ТОШКЕНТ, 28 авг – Sputnik. Арманистон Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) билан эркин савдо келишувларидан чиқса, экспортининг 25-27 фоизигачасини йўқотиши мумкин. P.A. Столипин номидаги Ўсиш иқтисодиёти институти ижрочи директори Антон Свириденко шундай фикрда.
“Агар ЕОИИ блоки билан эркин савдо қилиш имконияти йўқолса, Арманистон экспортининг 25-27 фоизигачасини йўқотади”, - деди у.
Эскпертнинг қўшимча қилишича, Арманистон ишчи кучининг тўсиқсиз ҳаракатланиши каби муҳим ресурсдан ҳам маҳрум бўлади.
“Арманистон фуқаролари бу ерда (Россияда – таҳр.), ҳойнаҳой, ишлаш учун рухсатнома асосида ишлаши мумкин бўлади, аммо ҳозирги ЕОИИда бўлгани каби, ҳеч қандай қўшимча рухсатнома олмасдан иттифоқнинг исталган давлатида ишлаши мумкин бўлгандай эмас”, - дея тушунтирди Свидиренко.
Аввалроқ Арманистон бош вазири Никол Пашинян Арманистон яқин вақт ичида Европа Иттифоқига аъзо бўлиш учун ариза бериш жараёнини бошлашини маълум қилганди.
Арманистон парламенти 2025 йил 26 март куни республиканинг ЕИга аъзо бўлиш жараёнини бошлаш тўғрисидаги қонунни қабул қилди. Россия президенти Владимир Путиннинг таъкидлашича, Европа Иттифоқига интеграциялашув автоматик равишда Арманистоннинг ЕОИИ билан ҳамкорлиги тўхтатишига, барча имтиёзлардан маҳрум бўлишига олиб келади.
29 май куни Остона шаҳрида бўлиб ўтган ЕОИИ саммитида Россия, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон раҳбарлари қўшма баёнот қабул қилди. Унда Арманистонда Европа Иттифоқига аъзо бўлиш ёки ЕОИИ таркибида қолиш бўйича умумхалқ референдумини ўтказиш зарурлиги тўғрисидаги позицияни қўллаб-қувватлашлари таъкидланган.
Таҳлилчилар ҳисоб-китобларига кўра, Арманистон ЕОИИдан чиқса, товар айирбошлаш ҳажмининг қарийб 40 фоизини йўқотиши мумкин. Фақат 2025 йилнинг ўзида республика Россия билан савдо-сотиқдан қарийб 2,9 миллиард доллар даромад олган.
ЕОИИ
Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Молдова, Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.