Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Пашинян ЕИ ва ЕОИИ ўртасидаги танлов бўйича референдум шартларини айтди

© Sputnik АрменияПашинян заявил, что Армения готовится к выбору между ЕС и ЕАЭС.
Пашинян заявил, что Армения готовится к выбору между ЕС и ЕАЭС. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.08.2026
Oбуна бўлиш
Арманистон ЕИга расмий ариза тайёрлашни бошлайди, унинг жавоби ва "йўл харитаси" олингач, ЕОИИда қолиш масаласи референдумга қўйилади.
ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. Арманистон яқин вақт ичида Европа Иттифоқига аъзолик учун расмий ариза тайёрлашни бошлайди. Ушбу жараён якунида мамлакатнинг ЕОИИда қолиши масаласи референдумда ҳал қилиниши мумкин. Бу ҳақда бош вазир Никол Пашинян парламентда ҳукумат дастурини тақдим этар экан маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Арманистон.
"Референдум ўтказиш учун Арманистон ЕИга аъзо бўлиш тўғрисида расмий ариза билан мурожаат қилиши керак. Бу катта ҳажмдаги ишларни талаб қиладиган жараён. Биз яқин вақт ичида, айниқса, ЕОИИдаги ҳамкасбларимизнинг чақириқларини инобатга олган ҳолда, ушбу жараённи бошлаймиз", — деди у.
Пашиняннинг тушунтиришича, референдум расмий ариза топширилиб, Европа Иттифоқининг тегишли муносабати олинганидан ва интеграция жараёни бўйича "йўл харитаси" ишлаб чиқилганидан кейингина ўтказилади.
Россия, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон раҳбарлари аввалроқ қўшма баёнотда Арманистонни ЕИга аъзо бўлиш ёки ЕОИИ таркибида қолиш масаласини референдумга қўйишга чақирган эди.
Пашинян ушбу чақириқларни инобатга олишини билдирди. Шундай қилиб, референдумда Арманистоннинг Европа Иттифоқи томон йўналиши билан бирга ЕОИИдаги келгуси иштироки ҳам амалда ҳал қилинади.
Арманистонда 2025 йилда ЕИга аъзо бўлиш жараёнини бошлаш тўғрисидаги қонун қабул қилинган. Бироқ Ереван ҳозиргача ЕИга аъзолик учун расмий ариза топширмаган ва ЕОИИ аъзоси бўлиб қолмоқда.
ЕОИИ

Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Молдова, Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.

КенгайтиришЙиғиштириш
Премьер-министр Никол Пашинян во время пресс-конференции (22 мая 2023). Еревaн - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.08.2026
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Арманистон беш йиллик ҳукумат дастурида ЕОИИ билан ҳамкорликни устувор деб белгилади
Янгиликлар лентаси
0