ТОШКЕНТ, 28 авг – Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) дунёнинг кўплаб мамлакатлари, жумладан, Хитой ва АСEАН давлатлари орасида катта қизиқиш уйғотмоқда. Бу ҳақда Россия бош вазири ўринбосари Алексей Оверчук.Унинг сўзларига кўра, бу ЕОИИнинг Евроосиёнинг тинч ривожланишига интилишини ифодалайди.“Буларнинг барчаси Евроосиёда одамларнинг ҳаёти ҳақиқатан ҳам сифатли ва фаровон бўлишига интилаётганимизни кўрсатади. Албатта, Россияда ҳам шундай", - дея хулоса қилди Оверчук.
Россия бош вазири ўринбосари бунга БМТ, АСEАНга аъзо давлатлар, Хитой ва Ҳиндистонни мисол қилиб келтирди.
ТОШКЕНТ, 28 авг – Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) дунёнинг кўплаб мамлакатлари, жумладан, Хитой ва АСEАН давлатлари орасида катта қизиқиш уйғотмоқда. Бу ҳақда Россия бош вазири ўринбосари Алексей Оверчук.
“ЕОИИ дунёда мутлақо янгича қабул қилина бошлади. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан ҳам қизиқиш билдирилаётганини кўряпмиз. АСEАНга аъзо давлатлар томонидан ҳам қизиқиш билдирилаётганини кўряпмиз. Хитой Халқ Республикаси томонидан ҳам қизиқиш билдирилаётганини кўряпмиз. Ҳиндистон билан музокаралар олиб боряпмиз. Жануби-Шарқий Осиёнинг энг йирик иқтисодиёти бўлган Индонезия билан келишув имзоладик”, - деди Оверчук “Россия” миллий марказида бўлиб ўтган тадбирда.
Унинг сўзларига кўра, бу ЕОИИнинг Евроосиёнинг тинч ривожланишига интилишини ифодалайди.
“Буларнинг барчаси Евроосиёда одамларнинг ҳаёти ҳақиқатан ҳам сифатли ва фаровон бўлишига интилаётганимизни кўрсатади. Албатта, Россияда ҳам шундай", - дея хулоса қилди Оверчук.
ЕОИИ
Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Молдова, Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.