Ўзбекистон технологиялари асосида Қатарда тўқимачилик фабрикаси қурилиши мумкин

© Торговая палата КатараВ Лусаиле прошла встреча представителей текстильной отрасли Узбекистана и Катара
В Лусаиле прошла встреча представителей текстильной отрасли Узбекистана и Катара - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.08.2026
Oбуна бўлиш
Қўшма лойиҳа Қатарни тўқимачилик ва газлама ишлаб чиқариш бўйича минтақавий ҳамда жаҳон марказига айлантириши мумкинлиги айтилди.
ТОШКЕНТ, 27 авг — Sputnik. Қатарда Ўзбекистон билан ҳамкорликда тўқимачилик ва газлама ишлаб чиқариш фабрикаси қуриш таклиф этилди. Бу ҳақда Қатар Савдо палатаси матбуот хизмати хабар берди.
Ташаббусни Ўзбекистоннинг Қатардаги элчиси Ашраф Хўжаев Лусаил шаҳрида икки мамлакат ишбилармон доиралари иштирокида ўтказилган учрашувда тақдим этди.
Лойиҳа Ўзбекистоннинг тўқимачилик соҳасидаги тажрибаси ва технологияларидан, шунингдек, Қатардаги хом ашё, инвестиция муҳити ҳамда имтиёзлардан фойдаланишни назарда тутади.
Элчи қўшма корхона Қатарнинг тўқимачилик ва газлама ишлаб чиқариш бўйича минтақавий марказга айланишига хизмат қилиши мумкинлигини таъкидлади.
Қатар Савдо палатаси бошқаруви аъзоси Муҳаммад бин Жавҳар ал-Муҳаммад ташаббусни қўллаб-қувватлаб, фабрика лойиҳасининг техник-иқтисодий асосини тайёрлаш муҳимлигини билдирди.
Учрашувда Ўзбекистон Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги ва мамлакатнинг тўқимачилик соҳасида фаолият юритувчи 14 та етакчи компанияси вакиллари қатнашди.
Агентликнинг лойиҳалар офиси директори Ойбек Хўжаевнинг маълум қилишича, енгил саноат Ўзбекистон иқтисодиётининг қарийб 10 фоизини ташкил этади. Соҳада 10 мингга яқин корхона фаолият юритади, уларнинг маҳсулотлари 87 та давлатга экспорт қилинади.
Ўзбекистон айни пайтда Африка ва Форс кўрфази мамлакатлари бозорларида иштирокини кенгайтиришга эътибор қаратмоқда.
Агентлик Қатардаги инвестиция имкониятларини ўзбек ишбилармонлари орасида тарғиб қилишга тайёрлигини билдирди.
Ҳозирча фабриканинг қуввати, қиймати, қурилиш муддати ва лойиҳада иштирок этадиган компаниялар маълум қилинмаган.
Лазиз Кудратов провел переговоры с членами правительства и руководителями ключевых структур Катара - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.06.2026
Ўзбекистон ва Қатар транспорт, энергетика ва туризм соҳаларида янги лойиҳаларни бошлайди
Янгиликлар лентаси
0