АҚШдаги 11 сентябрь терактлари бўйича суд қарийб 27 йилдан сўнг бошланади

© REUTERS / Ho NewСуд по делу о теракте 11 сентября начнется почти через 27 лет
Суд по делу о теракте 11 сентября начнется почти через 27 лет - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.08.2026
Oбуна бўлиш
Гуантанамодаги жараён ҳарбий ҳайъатни танлашдан бошланади. Айблов томони тўрт гумондор учун ўлим жазосини талаб қилиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 27 авг — Sputnik. АҚШ ҳарбий суди 2001 йил 11 сентябрь терактларини уюштиришда айбланаётган Холид Шайх Муҳаммад ва унинг уч шериги устидан суд жараёнини 2028 йил 5 июнга белгилади. Бу ҳақда "Reuters" суд ҳужжатига таяниб хабар берди.
Қарорни АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари подполковниги, судья Майкл Шрама қабул қилди. Жараён Кубадаги Гуантанамо ҳарбий базасида ўтказилади.
5 июнь куни ишнинг мазмунан кўриб чиқилиши эмас, ҳарбий хизматчилардан иборат ҳайъатни танлаш бошланади. Ушбу ҳарбий ҳайъат айбланувчиларнинг айбдор ёки айбсизлигини аниқлаб, ҳукм чиқаришда иштирок этади.
Кириш нутқлари ҳайъат шакллантирилганидан 30 кун ўтиб бошланади. Шундан сўнг айблов ва ҳимоя томони далилларини тақдим этади.
Холид Шайх Муҳаммад билан бирга Валид бин Аттош, Мустафо ал-Ҳавсавий ва Али Абдул Азиз Али судланади. Улар 2001 йил 11 сентябрда йўловчи самолётларини олиб қочиш, Нью-Йоркдаги Жаҳон савдо маркази ва Пентагонга ҳужумларни тайёрлашда айбланмоқда. Терактлар оқибатида 2977 киши ҳалок бўлган. Айбланувчиларга ўлим жазоси тайинланиши мумкин.
Прокурорлар судни 2027 йил январда бошлашни таклиф қилган эди. Бироқ судья бу вақтгача далилларни қабул қилиш ва бошқа дастлабки масалаларни ҳал этиш имконсизлигини билдириб, таклифни рад этди.
Аввалроқ айбланувчилар билан келишув тузилиб, улар айбини тан олиши эвазига ўлим жазоси ўрнига шартли озодлик ҳуқуқисиз умрбод қамоқ жазоси олиши кўзда тутилган эди. Кейинчалик ушбу келишув бекор қилинди.
Холид Шайх Муҳаммад 2003 йилда Покистонда қўлга олинган ва 2006 йилдан бери Гуантанамода сақланмоқда. Иш бўйича дастлабки суд муҳокамалари 2012 йилда бошланган, аммо далиллар, сўроқ усуллари ва процессуал масалаларга оид баҳслар туфайли асосий жараён бир неча бор кечиктирилган.
Закованный преступник в наручники - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.06.2026
МДҲда 2025 йилда нечта террорчилик ва экстремистик жиноятларнинг олди олингани айтилди
Янгиликлар лентаси
0