Тошкент олийгоҳларида дарслар 08:00 да бошланади — вазирлик сабабини айтди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишСтуденты биологического факультета Московского государственного университета им. М.В. Ломоносова во время лекции
Студенты биологического факультета Московского государственного университета им. М.В. Ломоносова во время лекции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.08.2026
Oбуна бўлиш
Янги тартиб 2026/2027-ўқув йилидан фақат биринчи сменага татбиқ этилади.
ТОШКЕНТ, 27 авг — Sputnik. 2026/2027-ўқув йилидан Тошкент шаҳрида жойлашган олий таълим ташкилотларида биринчи сменадаги дарслар соат 08:00 да бошланади. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.
Янги тартиб пойтахтда транспорт оқимини самарали ташкил этиш, эрталабки ва кечки тиғиз вақтларда йўллардаги юкламани камайтиришга қаратилган.
Вазирликка кўра, машғулотларнинг эртароқ бошланиши талабалар ва профессор-ўқитувчиларга ҳаракатланиш вақтини оқилона режалаштириш имконини беради. Шунингдек, бу кун давомида таълим жараёнини самарали ташкил этиш ва шаҳардаги транспорт оқимини мақбуллаштиришга хизмат қилиши кутилмоқда.
Ўзгариш кундузги ва кечки таълим шаклларида таҳсил олаётган талабаларнинг ўқув кунини режалаштириш, машғулотлар ҳамда бошқа ўқув фаолияти учун вақт имкониятларини кенгайтиришга ҳам қаратилган.
Олийгоҳлар раҳбариятига дарсларни белгиланган вақтда бошлаш, ўқув жараёнини янги тартиб асосида ташкил этиш ва талабалар учун зарур шароитларни таъминлаш вазифаси қўйилди.
Вазирлик янги талаб фақат Тошкент шаҳридаги олий таълим ташкилотларининг биринчи сменадаги машғулотларига тааллуқли эканини алоҳида урғулади.
Пресс-конференция Министерства высшего образования, науки и инноваций  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.08.2026
ОТМларга қабул: натижалар, квотадан ташқари қабул ва ётоқхона бўйича маълумот берилди
Янгиликлар лентаси
0