https://sputniknews.uz/20260818/otm-qabul-natijalar-kvota-yotoqxona-59775432.html
ОТМларга қабул: натижалар, квотадан ташқари қабул ва ётоқхона бўйича маълумот берилди
ОТМларга қабул: натижалар, квотадан ташқари қабул ва ётоқхона бўйича маълумот берилди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 209 минг абитуриент талаба бўлишга тавсия этилди. Бакалавриат учун 201 719 та қабул квотаси ва 36 023 та грант ўрни ажратилган. Биринчи курс талабалари ётоқхона учун ариза топшириши мумкин.
2026-08-18T13:49+0500
2026-08-18T13:49+0500
2026-08-18T13:49+0500
абитуриент
таълим
олий таълим муассасалари
олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
талабалар
жамият
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/12/59775267_0:257:2730:1793_1920x0_80_0_0_cbadc5c46f9867331ec3aaafa4f41d80.jpg
ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Ўзбекистонда 2026/2027 ўқув йили учун 209 минг нафар абитуриент талаба бўлишга тавсия этилди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.Вазир ўринбосари Сардор Ражабовнинг матбуот анжуманида маълум қилишича, уларнинг:Яна 6,7 минг нафар абитуриент Ўзбекистон миллий педагогика университетида мактабгача таълим соҳаси ходимлари учун мўлжалланган "5+1" таълим шакли асосида ўқийди.Қарийб 13 минг нафар миллий ва халқаро сертификат эгаси ҳамда белгиланган имтиёзларга эга 302 нафар абитуриент тест синовларидан озод қилинган.2026/2027 ўқув йили учун бакалавриат қабул квотаси жами 201 719 тани ташкил этди. Бу ўтган йилга нисбатан 6 392 тага кўп.Шундан:Бакалавриатда 36 023 та грант ўрни белгиланган.Тест синовлари республика бўйича 64 та катта сиғимли бинода ўтказилди. Жараён видеокузатувга олиниб, test2026.uz орқали онлайн намойиш этилди.Ётоқхонага ариза бериш бошландиБиринчи босқич талабалари 18 августдан талабалар турар жойига жойлашиш учун Давлат хизматлари марказлари ёки my.gov.uz орқали ариза топшириши мумкин.Ётоқхоналарга дастлаб имтиёз ва устуворликка эга талабалар жойлаштирилади. Қолган ўринлар умумий навбат асосида тақсимланади. Биринчи курс талабалари учун ётоқхона ўринларининг 55–65 фоизгачаси ажратилади.Вазирлик талабалар яшайдиган ижара хонадонлари ва хостеллардаги шароитни ҳам назорат қилади. Яшаш учун мос бўлмаган ёки хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган жой аниқланса, талабани бошқа хавфсиз жойга кўчириш чоралари кўрилади.
https://sputniknews.uz/20260713/abiturient-kirish-testlar-59009945.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/12/59775267_0:0:2730:2048_1920x0_80_0_0_6b8a711065a0e308651e4c71968f40c0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
абитуриент, таълим, олий таълим муассасалари, олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, талабалар, жамият, ўзбекистон
абитуриент, таълим, олий таълим муассасалари, олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, талабалар, жамият, ўзбекистон
ОТМларга қабул: натижалар, квотадан ташқари қабул ва ётоқхона бўйича маълумот берилди
Янги ўқув йили учун бакалавриатда 201,7 мингдан зиёд қабул квотаси белгиланди, 36 мингдан ортиқ грант ўрни ажратилди.
ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Ўзбекистонда 2026/2027 ўқув йили учун 209 минг нафар абитуриент талаба бўлишга тавсия этилди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди, деб хабар бермоқда
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Вазир ўринбосари Сардор Ражабовнинг матбуот анжуманида маълум қилишича, уларнинг:
156 минг нафари — кундузги;
20 минг нафари — масофавий таълимга тавсия этилган.
Яна 6,7 минг нафар абитуриент Ўзбекистон миллий педагогика университетида мактабгача таълим соҳаси ходимлари учун мўлжалланган "5+1" таълим шакли асосида ўқийди.
Қарийб 13 минг нафар миллий ва халқаро сертификат эгаси ҳамда белгиланган имтиёзларга эга 302 нафар абитуриент тест синовларидан озод қилинган.
2026/2027 ўқув йили учун бакалавриат қабул квотаси жами 201 719 тани ташкил этди. Бу ўтган йилга нисбатан 6 392 тага кўп.
16 925 та — масофавий таълим учун ажратилган.
Бакалавриатда 36 023 та грант ўрни белгиланган.
Тест синовлари республика бўйича 64 та катта сиғимли бинода ўтказилди. Жараён видеокузатувга олиниб, test2026.uz орқали онлайн намойиш этилди.
Ётоқхонага ариза бериш бошланди
Биринчи босқич талабалари 18 августдан талабалар турар жойига жойлашиш учун Давлат хизматлари марказлари ёки my.gov.uz орқали ариза топшириши мумкин.
Ётоқхоналарга дастлаб имтиёз ва устуворликка эга талабалар жойлаштирилади. Қолган ўринлар умумий навбат асосида тақсимланади. Биринчи курс талабалари учун ётоқхона ўринларининг 55–65 фоизгачаси ажратилади.
Вазирлик талабалар яшайдиган ижара хонадонлари ва хостеллардаги шароитни ҳам назорат қилади. Яшаш учун мос бўлмаган ёки хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган жой аниқланса, талабани бошқа хавфсиз жойга кўчириш чоралари кўрилади.