Олмаота — Тошкент поездида илк бор "Аёллар вагони" пайдо бўлади

© АО "Пассажирские перевозки" В поезде Алматы — Ташкент впервые появится "Женский вагон"
В поезде Алматы — Ташкент впервые появится Женский вагон - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.08.2026
Oбуна бўлиш
Унга аёллар билан бирга етти ёшгача бўлган ўғил болалар ҳам чиқиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 27 авг — Sputnik. 2026 йил 1 октябрдан Олмаота — Тошкент йўналишидаги халқаро поезд таркибида "Аёллар вагони" ишга туширилади. Бу ҳақда Қозоғистоннинг "Йўловчи ташиш" компанияси матбуот хизмати хабар берди.
Махсус вагон №1/2 Олмаота — Тошкент поезди таркибида ҳаракатланади. Компания маълумотига кўра, Қозоғистонда ички йўналишларда амал қилиб келаётган мазкур хизмат илк бор халқаро қатновда жорий этилмоқда.

"Аёллар вагони" учун чипталар фақат аёлларга сотилади. Улар билан бирга етти ёшгача бўлган ўғил болалар ҳам сафар қилиши мумкин. Вагонда йўловчиларга фақат аёл йўл кузатувчилар (проводниклар) хизмат кўрсатади.

Қозоғистон миллий темир йўл ташувчиси бундай вагонларга талаб юқори эканини маълум қилди. Хизмат йўлга қўйилганидан буён мамлакат ички йўналишларида ундан 946 мингдан ортиқ йўловчи фойдаланган. Олмаота — Тошкент қатнови қўшилгач, "Аёллар вагони" мавжуд йўналишлар сони 14 тага етади.
№1/2 поезд ҳар куни қатнайди. У Олмаотадан соат 19:05 да жўнаб, Тошкентга кейинги куни соат 12:53 да етиб келади. Қайтиш йўналишида поезд Тошкентдан соат 14:41 да чиқиб, Олмаотага соат 08:51 да етиб боради.
Чипталар темир йўл кассалари ва онлайн тарзда сотилади. Билет расмийлаштиришда вагон ёнидаги "ЖН" — "женский" белгисига эътибор бериш керак. Сотув поезд жўнашидан 45 кун олдин бошланади.
Афросиёб хавфсизлигини таъминлаётган Гўзал - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.03.2026
“Афросиёб” хавфсизлигини таъминлаётган Гўзал
Янгиликлар лентаси
0