https://sputniknews.uz/20260308/afrosiyob-xavfsizlik-gozal-56170188.html
“Афросиёб” хавфсизлигини таъминлаётган Гўзал
“Афросиёб” хавфсизлигини таъминлаётган Гўзал
Sputnik Ўзбекистон
Тонг соат тўртдан бошланадиган иш куни, қатъий хавфсизлик қоидалари ва юзлаб йўловчилар ҳаёти учун масъулият — “Афросиёб” машинисти ёрдамчиси Гўзал Мансурова темир йўлдаги орзуси ва меҳнат йўли ҳақида сўзлаб берди.
2026-03-08T12:48+0500
2026-03-08T12:48+0500
2026-03-08T13:56+0500
тошкент
самарқанд
бухоро
афросиёб
аёллар
темир йўл
ўзбекистон темир йўллари
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/03/08/56169120_0:0:1920:1080_1920x0_80_0_0_88605565162d6a9d5977ba434ee831d6.png
ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. Тонг соат тўртда Тошкент ҳали уйқуда. Аммо “Ўзбекистон темир йўллари” компаниясининг “Афросиёб” тезкор поезди машинисти ёрдамчиси Гўзал Мансурова учун иш куни аллақачон бошланган.Гўзал 31 ёшда. У темир йўлдаги саккиз йиллик фаолияти давомида “Навоий” вокзалидаги интроскоп нозиридан мамлакатнинг энг технологик поездларидан бири машинист ёрдамчисигача бўлган тажрибага эга.Машинистларнинг сменаси қатъий регламент асосида бошланади. Меҳнат муҳофазаси, хавфсизлик техникаси, ёнғин хавфсизлиги бўйича йўриқнома, тиббий кўрик — буларнинг барчаси иш кунининг ажралмас қисмидир. Шундан сўнг Гўзал машинист билан бирга поездни қабул қилиб олиш учун цехга йўл олади.Гўзал ва унинг ҳамкасбларининг иш ҳақидаги камтарона ҳикоялари замирида ҳар бир рейсдаги 350 дан ортиқ йўловчининг ҳаёти учун масъулият ётади. Лекин қиз ўз ишини севади: у бу касбни узоқ вақтдан бери орзу қилган. Гўзалнинг темир йўлга бўлган меҳри ва қизиқиши ҳозирда ҳам “Ўзбекистон темир йўллари” тизимида фаолият юритаётган отасидан ўтган.Гўзал темир йўл соҳасидаги ўз меҳнат фаолиятини “Ўзбекистон темир йўллари” Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бошқармаси тасарруфидаги Бухоро отрядининг “Тинчлик” жамоасида, “Навоий” темирйўл вокзалида интроскоп нозири лавозимидан бошлаган.Гўзал “Ўзбекистон” локомотив депоси ҳузуридаги машинистларни тайёрлаш марказида машинист ёрдамчиси бўлиб ўқиш имконияти борлигини билиши билан дарҳол ўз кўчини синаб кўрибкурсга қабул қилинди. Тўрт ойлик жадал таълим, қаттиққўл устозлар, назария ва амалиёт — буларнинг барчаси унинг касбга бўлган меҳрини янада кучайтирди.Машинист ёрдамчиларининг иш жадвали осон эмас — уларда ойига тахминан 9-10 та рейс бўлади. Бу касбда байрам кунлари йўқ: бу ерда хизмат белгиланган жадвал асосида олиб борилади. Аммо Гўзал айнан йўлни касбининг асосий афзалликларидан бири деб билади.Кабинада ишлаш стрессли. Ҳар бир техник тафсилот майда деталигача тушунарли бўлиши шарт. Шу сабабли темирйўлчи мутахассислар доим ўқиб-ўрганиб, малакаларини ошириб боради: назарий машғулотлар, тренажёрлар, узлуксиз малака ошириш уларнинг ҳаёт тарзига айланади.Қолаверса, кўпчилик бу касбни аёлларга хос эмас ва жуда қийин деб билади.
https://sputniknews.uz/20250823/ayol-mashinistlar-51400643.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/03/08/56169120_240:0:1680:1080_1920x0_80_0_0_5ad8b27f058fdffe74982b8f94e3c0a7.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
гўзал мансурова, афросиёб, ўзбекистон темир йўллари, машинист ёрдамчиси, тезкор поезд, темир йўл, аёл машинист ёрдамчиси, тошкент, самарқанд, бухоро, қарши, шаҳрисабз, локомотив депоси, темирйўлчи, 8 март
гўзал мансурова, афросиёб, ўзбекистон темир йўллари, машинист ёрдамчиси, тезкор поезд, темир йўл, аёл машинист ёрдамчиси, тошкент, самарқанд, бухоро, қарши, шаҳрисабз, локомотив депоси, темирйўлчи, 8 март
“Афросиёб” хавфсизлигини таъминлаётган Гўзал
12:48 08.03.2026 (янгиланди: 13:56 08.03.2026) Эксклюзив
“Афросиёб” машинисти ёрдамчиси Гўзал Мансурова интервьюсида юзлаб инсонлар ҳаёти учун масъулият, ишнинг қийинчиликлари ва бу “аёлларга хос бўлмаган” касбга муҳаббати ҳақида гапириб берди
ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. Тонг соат тўртда Тошкент ҳали уйқуда. Аммо “Ўзбекистон темир йўллари” компаниясининг “Афросиёб” тезкор поезди машинисти ёрдамчиси Гўзал Мансурова учун иш куни аллақачон бошланган.
Гўзал 31 ёшда. У темир йўлдаги саккиз йиллик фаолияти давомида “Навоий” вокзалидаги интроскоп нозиридан мамлакатнинг энг технологик поездларидан бири машинист ёрдамчисигача бўлган тажрибага эга.
Машинистларнинг сменаси қатъий регламент асосида бошланади. Меҳнат муҳофазаси, хавфсизлик техникаси, ёнғин хавфсизлиги бўйича йўриқнома, тиббий кўрик — буларнинг барчаси иш кунининг ажралмас қисмидир. Шундан сўнг Гўзал машинист билан бирга поездни қабул қилиб олиш учун цехга йўл олади.
“Биз уни техник кўрикдан ўтказамиз, тормоз қисмлари ва ён томонларини текшириб, техник ҳолатини кўриб чиқамиз. Поезднинг соз ва қатновга тайёр эканига ишонч ҳосил қилиб, станцияга чиқиб, уни йўловчиларга етказамиз”, — дейди Мансурова
Sputnik Ўзбекистон мухбирига берган интервьюсида.
Гўзал ва унинг ҳамкасбларининг иш ҳақидаги камтарона ҳикоялари замирида ҳар бир рейсдаги 350 дан ортиқ йўловчининг ҳаёти учун масъулият ётади. Лекин қиз ўз ишини севади: у бу касбни узоқ вақтдан бери орзу қилган. Гўзалнинг темир йўлга бўлган меҳри ва қизиқиши ҳозирда ҳам “Ўзбекистон темир йўллари” тизимида фаолият юритаётган отасидан ўтган.
Гўзал темир йўл соҳасидаги ўз меҳнат фаолиятини “Ўзбекистон темир йўллари” Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бошқармаси тасарруфидаги Бухоро отрядининг “Тинчлик” жамоасида, “Навоий” темирйўл вокзалида интроскоп нозири лавозимидан бошлаган.
“Хизматим давомида мен “Афросиёб”поездининг машинистлари билан йўл давомида камчиликсиз келган ёки йўқлигини сўраш мақсадида бориб, ўша “Афросиёб” машинистларининг чиройли формада чиққанлигини, уларнинг кабина қисмини кўрганимда, менда шундай туйғу пайдо бўлганки, мен ҳам мана шу кабина қисмида ишласам, деган бир ўзимга орзу-мақсад қўйганман”, — дейди у.
Гўзал “Ўзбекистон” локомотив депоси ҳузуридаги машинистларни тайёрлаш марказида машинист ёрдамчиси бўлиб ўқиш имконияти борлигини билиши билан дарҳол ўз кўчини синаб кўрибкурсга қабул қилинди. Тўрт ойлик жадал таълим, қаттиққўл устозлар, назария ва амалиёт — буларнинг барчаси унинг касбга бўлган меҳрини янада кучайтирди.
Машинист ёрдамчиларининг иш жадвали осон эмас — уларда ойига тахминан 9-10 та рейс бўлади. Бу касбда байрам кунлари йўқ: бу ерда хизмат белгиланган жадвал асосида олиб борилади. Аммо Гўзал айнан йўлни касбининг асосий афзалликларидан бири деб билади.
“Тошкент–Самарқанд, Тошкент–Бухоро, Тошкент–Қарши, Тошкент–Шаҳрисабз — ҳар бир қатнов нафақат тезлик, балки мамлакатни кўриш ва қайтадан кашф этиш имкониятидир”, — дейди у.
Кабинада ишлаш стрессли. Ҳар бир техник тафсилот майда деталигача тушунарли бўлиши шарт. Шу сабабли темирйўлчи мутахассислар доим ўқиб-ўрганиб, малакаларини ошириб боради: назарий машғулотлар, тренажёрлар, узлуксиз малака ошириш уларнинг ҳаёт тарзига айланади.
Қолаверса, кўпчилик бу касбни аёлларга хос эмас ва жуда қийин деб билади.